“СОҒЛОМ ВА ХАВФСИЗ МЕҲНАТ ШАРОИТЛАРИНИ ЯРАТИШ”
Ҳозирги кундаЎзбекистон ва Халқаро меҳнат ташкилоти (ХМТ) ўртасидаги ўзаро манфаатли ҳамкорлик кундан-кунга ривожланиб бормоқда.
Жумладан, Халқаро меҳнат ташкилотининг Шарқий Европа ва Марказий Осиё давлатлари учун Бюроси техник кўмагида корхона, ташкилот, муассасаларнинг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари, касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари салоҳиятини ошириш мақсадида турли семинарлар, давра суҳбатларини ўтказиш ва лойиҳаларни амалга ошириш анъанага айланди.
Жорий йилнинг 24-25-январь кунлари Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикасининг муносиб меҳнат бўйича 2017-2020 йилларга мўлжалланган дастури ижросини таъминлаш доирасида “Соғлом ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш” мавзусида семинар ташкил этилди.
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши Халқаро меҳнат ташкилоти билан хамкорликда ўтказилган ушбу семинарда ХМТ нинг Москвадаги Бюроси меҳнаткашлар фаолияти бўйича мутахассис Гоча Александрия, ХМТ нинг Москвадаги Бюроси меҳнат муҳофазаси ва меҳнат инспекцияси меҳнат масалалари бўйича бош мутахассис Валентин Мокану ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича Руминиялик халқаро маслаҳатчи Корнелиу Константиноайалар иштирок этиб дастурида белгиланган масалалар бўйича маруза қилдилар.
Федерация Кенгашининг мутахассислари билан бир қаторда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши меҳнатни муҳофаза қилиш бўлим мудири Ж.Валиханов, Ф.Қаюмов (Тошкент МТУ), М.Мамадиев (Бухоро МТУ), И.Худаёров (Қарши МТУ) ва Р.Режапов (Термиз МТУ) каби касаба уюшмалари Худудий қўмиталарининг меҳнат муҳофазаси бўйича мутахассислари “Меҳнат муҳофазасининг касаба уюшмаларига боғлиқлиги” ва “Касаба уюшмаларининг меҳнатни муҳофаза қилиш хизмати ходимлари фаолиятидаги тўсиқлар ва уларнинг фаолиятини яхшилаш бўйича таклифлар” мавзуларида ўтказилган тренинг тақдимотида фаол иштирок этдилар. Семинар якунида Халқаро экспертлар томонидан иштирокчиларга сертификат топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: