Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ МЕҲНАТ САМАРАДОРЛИГИНИ ОШИРАДИ

Махсус механизациялашган йўл станцияси корхонаси касаба уюшма қўмитаси фаоллари темирйўлчилар саломатлигини мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, меҳнат ва дам олиш шароитларини яхшилашга қаратилган ишлар йўлида самарали фаолият олиб боришмоқда. Яқинда “Гўзал ва бетакроримсан, муқаддас Ватаним, жоним сенга фидо, Ўзбекистоним” шиори остида маъмурият ходимлари ўртасида спортнинг стол тенниси ва арқон тортиш турлари бўйича мусобақалар ўтказилди.
Унда 20 дан ортиқ идора ходимларидан мутахассислар иштирок этди. Мусобақа қизғин баҳс ва мунозараларга бой ўтди. Натижада стол тенниси бўйича 1-ўринга корхона ҳисобчиси Н.Жумаев лойиқ топилди, 2-ўринни муҳандис С.Раҳимжонов ва 3- ўринни муҳандис Х.Примовлар эгаллади. Арқон тортиш мусобақасида эса 1-ўрин Навоий ишлаб чиқариш участкаси жамоасига, 2-ўрин Бухоро гараж таъмирлаш участкаси жамоасига ва 3-ўрин Сунъий иншоотлар қуриш участкаси жамоасига насиб этди Барча ғолибларга касаба уюшма қўмитаси томонидан қимматбаҳо эсдалик совғалари билан топширилди.
Эътироф этиш керакки, корхона касаба уюшма қўмитаси томонидан мана шундай тадбирлар мунтазам равишда ўтказилиб келинмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!