СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ
“Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, темирйўлчилар ва улар оила аъзоларининг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишларда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Марказий поликлиника касаба уюшма қўмитаси ҳам фаол ташаббус кўрсатмоқда. Ўтган ҳафта Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан поликлиниканинг шифокор ва ҳамширалари ўртасида дарц спорт тури бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.
Марказий поликлиника спорт залида ўтказилган ушбу мусобақа қизғин баҳс-мунозараларга бой ўтди. Унда барча бўлимлардан ишчи-ходимлар иштирок этишди.
Поликлиникамизда ишчи-ходимларнинг бўш вақтларида мароқли ҳордиқ чиқариш ва дам олиш вақтларини мазмунли ўтказишлари учун қатор ишлар амалга оширилади. Доимий равишда ишчилар орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида спортнинг қатор турлари бўйича мусобақалар ўтказиб борамиз, — дейди Марказий темирйўлчилар поликлиникаси касаба уюшма қўмитаси раиси Дилдора Кадирова.
Мусобақада иштирокчилар орасидаги энг эпчил, чаққон ва жисмонан кучлилар ажралиб турди. Натижада тадбир сўнггида ғолиблар аниқланди. 1-ўринга регистратура бўлими ҳамшираси Гулноза Халикова, 2-ўринга терапия бўлими ҳамшираси Фотима Алижонова ва 3-ўринга неврология бўлими ҳамшираси Нилуфар Ориповалар лойиқ деб топилди. Барча ғолибларга касаба уюшма кўмитаси томонидан эсдалик совғалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: