Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

СОҒЛОМ ОИЛА – ЖАМИЯТ ТАЯНЧИ

“Ўзтемирйўлконтейнер” акциядорлик жамиятида “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” Давлат дастури доирасида бир қатор тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда.

 Куни кеча корхона касаба уюшма қўмитаси ҳамда хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан бўлиб ўтган “Соғлом авлод – жамият таянчи” мавзусида давра суҳбати ҳам мазкур дастурда белгиланган вазифаларга бағишланди.

Тадбирда юртимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, навқирон авлодни ҳар томонлама соғлом ва баркамол, мамлакатимизнинг чинакам таянчи ва суянчи этиб тарбиялаш каби муҳим масалаларга ҳақида сўз борди.

– Соғлом авлод деганда, энг аввало, соғлом наслни, фақат жисмонан бақувват, шу билан бирга руҳи, фикри соғлом, иймон-эътиқоди бутун, билимли, маънавияти юксак, мард ва жасур, ватанпарвар авлодни тушунамиз, – деди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Хотин-қизлар кенгаши мутахассиси Феруза Орипова. – Соғлом авлод орзуси аждодларимиздан бизга ўтиб келаётган, қон-қонимизга сингиб кетган муқаддас интилишдир. Чунки соғлом авлод тарбияси осон иш эмас. У ҳар бир инсон, бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва узлуксиз меҳнат талаб қилади. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Аскарлари бақувват эл қудратли бўлур,  қудратли элнинг аскарлари бақувват бўлур”, деган. Дарҳақиқат, агар фарзанд соғлом, оқил, иймон-эътиқодли бўлса, ота-онасига фақат раҳмат, одамларга наф келтиради, эл-юрт назаридан ҳеч қачон қолмайди. Соғлом авлод тарбияси ҳар бир инсон, ҳар бир оила, бутун жамиятдан жиддий эътибор ва меҳнат талаб қиладиган муҳим вазифа эканлигини ҳеч қачон унутмаслигимиз лозим.

– Бу каби тадбирлар ёшларнинг тиббий маданиятини юксалтириш хавфли иллатларга қарши курашишнинг энг самарали йўлидир, – дейди касаба уюшма қўмитаси раиси Нигора Шакирходжаева. – Корхонамизда мунтазам равишда соғлом турмуш тарзи тарғиботи, тегишли меъёрий ҳужжатлар мазмун-моҳиятини тушунтиришга бағишланган давра суҳбатлари, учрашув ва семинарлар мунтазам ташкил этилмоқда. Бу ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, инсон ҳаёти ва саломатлигини муҳофаза қилиш, жисмонан соғлом ва маънан етук авлодни тарбиялашга хизмат қилмоқда.

Тадбир иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволлар, масалалар бўйича керакли маълумотлар олдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!