Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“СОҒЛОМ АВЛОД — КЕЛАЖАГИМИЗ ГАРОВИ!”

“Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели ҳудудий касаба уюшма қўмитаси томонидан “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат, ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, ижтимоий ҳамкорлик, беғараз ёрдам ва меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш мақсадида соҳада кўп йиллар ишлаб нафақага чиққан ёлғиз кексаларга, меҳнат фахрийлари ва ногиронларнинг юбилей саналарини нишонлаш, табриклаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилалар фарзандларига ва уларнинг аҳволидан хабар олиб туриш яхши йўлга қўйилган.
— “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури доирасида Огахий номидаги Хоразм вилояти мусиқали драма театрига Хоразм ҳудуди ишчи-ходимларининг 400 нафар фарзандларига бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ҳисобидан чипталар тарқатилди, — дейди “Қўнғирот” МТУ ҳудудий касаба уюшма қўмитаси раиси ўринбосари Икром Рахимов. — Шунингдек, 8 март — Халқаро хотин-қизлар байрамига бағишлаб темир йўл корхоналарида меҳнат қилаётган аёллар ўртасида спортнинг дартс, шашка, стол тенниси турлари бўйича мусобақалар ташкил қилиниб, ғолиблар касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.
Эътироф этиш жоизки, касаба уюшма фаоллари томонидан “Касаба уюшмалари талабаларга” шиори остида олий ва ўрта махсус таълим муассаларида таҳсил олаётган талабаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида, Тошкент темир йўл муҳандислари институтида ўқийдиган 50 нафар ҳамда касб-ҳунар коллежида ўқийдиган 30 нафар талабаларга ўқув қуроллари ва дарсликлар тантанали равишда топширилди.
Ҳар йили анъанавий равишда темирйўлчилар фарзандларининг оромгоҳларида дам олишлари намунали йўлга қўйилган. Жорий йилда Тошкент вилоятида жойлашган “Қибрай” болалар оромгоҳида хоразмлик 109 нафар болалар дам олишди. Улардан 22 нафари кам таъминланган, кўп болали оила фарзандлари ва боқувчисини йўқотган соҳа ходимлари фарзандларига бепул йўлланмалар берилди. Бундан ташқари, Хоразм вилояти касаба уюшмалари, ташкилотлари бирлашмаси томонидан Тошкент вилоятидаги “Меҳрижон” оромгоҳига 10 нафар, Қашқадарё вилоятидаги “Лочин” оромгоҳига 2 нафар ишчи-ходим фарзанди мароқли дам олиб келди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!