Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Сизга таъзим, Сизга эҳтиром!

Ҳурматли заҳматкаш ўқитувчи ва мураббийлар ҳамда меҳрибон устозлар!

Сизларни мамлакатимиз ҳаётидаги қутлуғ сана 1-октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари Республика Кенгашининг барча ходимлари ҳамда ўз номимдан чин юракдан самимий муборакбод этамиз.

Ўқитувчилик касби– дунёдаги энг эъзозли, инсонни комиллик сари етакловчи эҳтиром ва эътиборга лойиқ, қалбларга яхшилик, эзгулик, уруғини қадовчи касбдир. Устоз ҳар бир инсоннинг келажаги учун тамал тошини қўйишда муҳим роль ўйнайди. Ҳар биримиз қайси соҳада меҳнат қилмайлик, устоз ва мураббийларга эҳтиёж сезамиз. Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг “Сизларнинг ёшларимиз қалби ва онгига она Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини сингдириш, уларни турли таҳдидлардан асраш, комил инсон этиб вояга етказиш йўлидаги беқиёс хизматларингизни барча ота-оналар, жамоатчилигимиз, бутун халқимиз яхши билади ва юксак қадрлайди”,-деган сўзлари фикримизнинг яққол мисолидир.

Азиз устозлар! Сиз борсиз, ҳаётимиз нурафшон, эртанги кунимиздан кўнглимиз тўқ. Барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт ва омад, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилаймиз. Дилимиздаги энг яхши ниятларимиз сизга бўлсин.

                                                                                                                Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт

қурувчилари касаба уюшмаси

 Республика Кенгаши раиси

Қ.Сабиров

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Oktabr 2020
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Sen    
 1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!