Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

САВОБ ИШНИ ҲАР КИМ ҲАР КУНИ ҚИЛИШИ КЕРАК

Ижтимоий ҳимояга мухтож оилаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасидаги хайрли ишларда “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК ва унинг тизимидаги корхона-ташкилотларнинг касаба уюшмалари қўмитаси бир қатор ишларни амалга оширмоқда. Хусусан, “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш мақсадида тармоқ тизимидаги корхона-ташкилотларда меҳнат қилаётган, кам таъминланган, кўп болали, боқувчисини йўқотган оилаларни, ижтимоий ҳимояга муҳтож касаба уюшма аъзоларини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2019-2020 ўқув йилига 165 нафар эҳтиёжманд ишчи-ходимларнинг фарзандлари учун ўқув қуроллари ҳамда мактаб сумкаси олиб берилди. Бундан ташқари, ногиронлиги бўлган шахслар ва ўзгалар парваришига муҳтож 31 нафар кишилар байрам арафасида касаба уюшмасининг эътиборидан четда қолмадилар. Олий ўқув юртларида таҳсил олаётган иқтидорли, кам таъминланган ва чин етим талабаларга ўқув шартнома пулларини қисман тўловини амалга ошириш мақсадида моддий жихатдан қўллаб-қувватландилар. Ногирон фарзандлари бор оилаларга ҳам пул маблағлари ажратилди.

Таъкидлаш зарурки, бу каби хайрли ва эзгу ишлар энг аввало оилаларда, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саҳоват муҳитини янада мустаҳкамлаш, аҳоли турмуши сифатини оширишга хизмат қилмоқда. Энг муҳими эҳтиёжманд инсонларнинг эртанги кунга ишончи мустаҳкамланмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!