Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

РАЁСАТ МАЖЛИСИ ТЎҚҚИЗ ОЙЛИК ФАОЛИЯТГА БАҒИШЛАНДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги раёсат мажлиси бўлиб ўтди. Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги корхона ва ташкилот раҳбарлари, ҳудудий, бирлашган ва бошланғич касаба уюшма вакиллари иштирок этишди.
Мажлисда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2016 йил 9 ойи мобайнидаги фаолияти, келгусида қилинадиган ишлар ва бошқа қатор масалалар кўриб чиқилди. Раёсат мажлисида Республика Кенгаши раиси Т.Нуриллаев маъруза қилиб, “Соғлом она ва бола йили”да Давлат дастури ижросини таъминлаш, темирйўлчилар ва улар оила аъзоларини ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган кенг қамровли ишларда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда унинг жойлардаги ташкилотлари фаол ташаббус кўрсатишди. Бунда, аввало, соғлом ва баркамол авлодни камол топтириш, ёшлар бандлигига кўмаклашиш, ишчи-ходимларнинг меҳнатга доир ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, оилавий спорт мусобақаларини янада оммалаштиришга алоҳида эътибор қаратилишини таъкидлади.
Шунингдек, тадбирда касаба уюшма фаолиятларининг муҳим йўналишлари бўйича амалга оширилган ишлар муҳокама қилинди. Жумладан, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларнинг иш жойларида қўнимлилигини, ўқиш ва яшаш шароитларини ўрганиш юзасидан жамоатчилик назоратини олиб борилиши аҳволи, Кенгашнинг ижтимоий-суғурта бюджетининг жорий йил тўққиз ойи давомидаги фаолияти, “Ўз касбининг моҳир эгалари” тадбирининг республика босқичини ўтказиш каби масалалар атрофлича кўриб чиқилди.
Кун тартибидаги барча масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусидаги иш режалар белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!