Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

РАЁСАТ МАЖЛИСИ БЎЛИБ ЎТДИ

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг навбатдаги раёсат мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда Республика Кенгаши раиси Қ.Собиров раислик қилди.

Йиғилишда касаба уюшмалари фаолиятига доир долзарб масалалар муҳокама этилди. Жумладан, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқармаси, “Ўзвагонтаъмир” акциядорлик жамияти, “Тошкент механика заводи” касаба уюшмалари қўмиталари ҳамда “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти бирлашган касаба уюшмаси қўмитасининг молиявий-хўжалик фаолияти тўғрисида, “Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳамда уларнинг иш жойларида қўнимлилиги юзасидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши аҳволи тўғрисида  ҳамда “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларида меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ҳамда ишчи-ходимларга яратилган меҳнат шароитларининг аҳволини ўрганиш натижалари ва яна бир нечта масалалар  кўриб чиқилди.

Касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга кўмаклашиш ҳамда уларнинг иш жойларида қўнимлилиги юзасидан жамоатчилик назоратининг олиб борилиши аҳволи тўғрисида Республика Кенгаши меҳнаткашларнинг ижтимоий-иқтисодий манфатларини ҳимоя қилиш бўлими мудири О.Халбаев маъруза қилди. У ўз маърузасида, касб-ҳунар коллежлари битирувчиларига моддий кўмак бериш, хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш, корхоналарда устоз-шогирд тизимини яратиш, ёшларнинг ўз иш жойларида муқим ишлашларини таъминлаш лозимлигини таъкидлади. Шунингдек, ўтган давр мобайнида темир йўл тизимига қанча коллеж битирувчилари ишга қабул қилинганлиги ва уларга яратилган шарт-шароитлар тўғрисида маълумот берди.

Мажлис кун тартибидаги барча масалалар чуқур муҳокама этилди, улар юзасидан зарур чора-тадбирлар ва келгусидаги иш режалари белгилаб олинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!