Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Раёсат йиғилиши ўтказилди

2016 йил 26 апрел куни “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон темирйўллари ва танспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан биргаликдаги кенгайтирилган раёсат йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбирда тизимдаги бошқарма бошлиқлари, корхона ҳамда ташкилотлар, маданият ва спорт муассасалари, соғломлаштириш масканлари раҳбарлари, МТУ касаба уюшма ҳудудий қўмиталари, бирлашган ва бошланғич касаба уюшмалари раислари қатнашдилар. Раёсат йиғилишида жамият бошқаруви раиси ўринбосари Э.Ш.Қодиров иштирок этди. Тадбирни Ўзбекистон темирйўллари ва танспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Н. Нуриллаев олиб борди. Мажлисда касаба уюшма фаолиятининг устувор йўналишларидан ўрин олган қатор вазифаларни амалга ошириш билан боғлиқ муҳим масалалар кўриб чиқилди. Жумладан, болаларни ёз мавсумида соғломлаштириш оромгоҳларида мириқиб ҳордиқ чиқаришлари ва саломатликларини янада мустаҳкамлаш борасидаги ишларни ташкил этиш аҳволи атрофлича муҳокама қилиниб, мавжуд камчиликлар бартараф этилиши борасида йўналишлар бўйича зарурий кўрсатмалар берилди. Ушбу масала юзасидан санитария-эпидмология станцияси бош шифокори Н.Диёров ва соғлиқни сақлаш хизмати бошлиғи Т.Матибаевларнинг маърузалари тингланди. Йиғилганлар болалар оромгоҳларидаги санитария ҳолати, тоза ичимлик суви, сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари, зарур дори – дармон воситалари билан таъминланганлигига ва малакали тиббиёт ходимларни жалб этиш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот олишди. Бундан ташқари иқлим шароити ноқулай бўлган Оролбўйи минтақасида яшовчи темирйулчиларнинг фарзандларини Тошкент вилояти ҳудудидаги оромгоҳларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти маблағлари ҳисобидан дам олишлари, уларнинг темирйўл танспорти орқали хавфсиз бориб келишларини ташкил этиш бўйича келишиб олинди. Йиғилишда ўсиб келаётган ёш авлодни миллий қадрият анъаналарга садоқат, Ватанга муҳаббат руҳида тарбиялашга йўналтирилган маданий-марифий тадбирлар ва спорт мусобақалари мунтазам ўтказилиши борасида режалар белгилаб олинди. Шунингдек, тадбирда “Соғлом она ва бола йили” Давлат дастури ижросини таъминлаш, “Йилнинг энг ёш фаол темирйўлчиси” кўрик танловини ўтказиш тўғрисидаги ҳамда бошқа муҳим масалалар ҳам атрофлича муҳокама қилинди. Йиғилиш якунида кун тартибидаги кўрилган масалалар бўйича раёсат қарорлари қабул қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!