Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ҚУЮВ-МЕХАНИКА ЗАВОДИ” ШК ХОДИМЛАРИ САЁХАТ ВА ЗИЁРАТДА

“Қуюв-механика заводи” ШК касаба уюшма қўмитаси иш режаси ва йиллик дастурига асосан заводнинг 30 нафар ходимлари билан жорий йилнинг 21 сентябрь куни Тошкент шаҳрининг муқаддас жойларга саёхат уюштирди. Саёхатчилар режага кўра ўтганлар руҳини ёд этиш учун Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов номидаги илмий-маърифий мемориал мажмуага айлантирилган Оқсарой қароргоҳига, “Зангиота” зиёратгоҳига, “Шаҳидлар хотираси” мемориал мажмуаси ва у ердаги қатағон қурбонлари учун ташкил этилган музейга ҳамда “Ҳазрати Имом” (Хастимом) масжидига ташриф буюрдилар.

Айниқса “Оқсарой қароргоҳига қилинган ташриф саёхатчиларнинг бир умрга ёдида сақланиб қолди. Ташкил қилинган музейдаги экспонатлар орқали улар ватанимизни босиб ўтган машаққатли даврлари билан бирга Биринчи Президентимизнинг умр йўллари ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларга эга бўлдилар. Бундан ташқари музейга уюштирилган саёхат сўнггида музей ходимлари томонидан “Мерос ва ҳозирги замон” номли уч хил тилдаги журнал ҳар бир ходимга совға сифатида тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!