Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ҚУЁШ” МАЖМУАСИГА САЁҲАТ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти Бошқарма касаба уюшма қўмитаси Ўзбекистон  темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашига қарашли “Temiryo’l Kasaba Servis” МЧЖ билан ҳамкорликда тизим тасарруфидаги корхона, завод, ташкилот ва муассасаларининг 45 нафар ишчи-ходимлари ва уларнинг оила-аъзолари Тошкент вилоятининг Паркент тумани ҳудудида жойлашган Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг “Физика-қуёши” илмий-ишлаб чиқариш институтига қарашли “Қуёш” мажмуасига саёҳат уюштирилди. Темирйўлчиларни ушбу сўлим гўша ва у ерда фаолият олиб борадиган масъул ходимлар илиқ қарши олишди. Дастлаб уларга Ўзбекистон Республикаси фанлар академиясининг “Физика-қуёши” илмий-ишлаб чиқариш институтига қарашли “Қуёш” мажмуаси тўғрисида тўлиқ маълумот берилди ва темирйўлчилар юртимизга машхур мажмуани томоша қилиб, мустақил равишда айланиб чиқишга мушарраф бўлишди.  Шунингдек, у ерда бунёд этилган бўйи 47 метр ва эни 54 метр бўлган катта ойна барчани бирдек, диққат-эътиборини тортди. Мазкур ноёб мажмуа Паркент туманидаги “Физика – қуёш” илмий-ишлаб чиқариш институтининг автомат бошқарув тизимига эга мураккаб оптик-механик комплекси  ҳисобланади. Бу мажмуа институт академиклари С.Азимов ва И.Каримов раҳбарлигида 1987 йилда қуриб ишга туширилган. Энг эътиборлиси, бундай иншоот дунёда иккита бўлиб, фақат Францияда ва Ўзбекистонда барпо этилган. Жаҳондаги бошқа қурилмаларнинг қуввати ва энергия зичлиги бу икки ноёб иншоотларга қараганда анча паст. Бир неча йил олдин бу стратегик объект ёпиқ ҳисобланр эди. Бугунги кунда мазкур ҳудудда туризм йўналишини ривожлантириш мақсадида ушбу объект ҳамма учун  бирдек, очиқ бўлиб, туристлар, талабалар, ички сайёҳлар учун янги илк қадамлар ташланди. Бугунги кунда бу ерга барча келиб, томоша қилишлари, ўрганишлари мумкин.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Noy    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!