ҚЎҚОНДА “СПОРТ САЛОМАТЛИК ГАРОВИ” ШИОРИ ОСТИДА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТА СПАРТАКИАДАСИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 27, 28, 29, 30 ноябрь кунлари “Қўқон минтақавий темир йўл узели” УК ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ҳамда унинг тасарруфидаги бошланғич қўмиталар томонидан “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси тасарруфидаги корхона ва ташкилотлар ишчи-ходимлари ўртасида соғлом турмуш тарзини қарор топтириш, уларни спортга кенг жалб этиш мақсадида “Спорт саломатлик гарови” шиори остида ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг анъанавий спартакиадаси ўтказилди. Мусобақаларда 100 дан ортиқ ишчи ходимлар спортнинг шахмат-шашка, крос-югуриш, югуриш эстафета, футбол, волейбол ва стол тенниси турлари бўйича ўзаро беллашдилар.
Шахмат, стол тенниси, кросс турлари бўйича эркаклар ўттасида “Андижон темир йўл масофаси” корхонасидан Хатамов Соибжон, “Қўқон локомотив депоси”дан Ўринбоев Акмал ва “Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси”дан Тўхтасинов Дилмуродлар биринчи ўринни эгаллашди. Спортнинг футбол бўйича “Қўқон локомотив депоси”нинг азамат йигитларига тенг келадиган жамоа топилмади.
Аёллар ўртасида шашка, стол тенниси, югуриш эстафета турлари бўйича “Қўқон вагон депоси”дан Жўраева Барно, “Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси”дан Тўйчибоева Феруза, ҳамда “Қўқон сигналлаштириш ва алоқа дистанцияси”нинг эстафета югуриш жамоаси биринчиликни қўлдан бермади. Аёллар ўртасида ўтказилган волейбол мусобақасида “Қўқон темир йўл транспорти касб-хунар коллежи”нинг жамоаси фаоллик кўрсатиб биринчи ўринни эгаллади.
Мусобақалар ғолиблари ва ҳакамлар ҳайъати вакилларига касаба уюшмаларининг қимматбахо эсдалик совғалари топширилди. Мусобақалар кубоги “Қўқон локомотив депоси” жамоасига насиб этди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: