Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚЎҚОНДА “ҲАР БИР ИНСОН ЎҚИШИ ЛОЗИМ БЎЛГАН 100 ТА КИТОБ” АКЦИЯСИ

Ёш темирйўлчилар ўртасида китоб мутоаласи, китобхонлик маданиятини ошириш, уларнинг интеллектуал салоҳияти ва маънавий савиясини юксалтириш мақсадида ҳамда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг “Ёшлар ўртасида китобхонлик маданиятини ошириш тўғрисида”ги 578-НЗ сонли буйруғига асосан 12 апрель куни “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси кутубхонасида “Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб” чорлов акцияси доирасида китобхонлик бўйича маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга филология фанлари номзоди доцент Рашидхон Шукуров, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Қўқон шаҳар кенгаши раиси Отабек Расулов, “Ёш китобхон” кўрик-танловининг Республика босқичи ғолиби Шарофатхон Исмоилова ва бир гуруҳ ижодкорлар таклиф этилди.

Ташриф буюрган меҳмонлар ўзларининг ҳаёт ва ижод йўллари ҳақида ҳозирги замон ёшларига ҳавас қилган ҳолда сўзлаб беришди ва ўзларининг ижод намуналаридан ёд олишди. “Ёш китобхон” танловининг Республика босқичи ғолиби Шарофатхон Исмоилова ўтказилган кўрик-танлов ва ундаги таассуротлар ҳақида гапирар берди. Китоб ўқиган одам ҳеч қачон кам бўлмаслигини ўзи мисолида сўзлаб берди.

“Ҳар бир инсон ўқиши зарур бўлган 100 та китоб” чорлов акцияси доирасида маънавий-маърифий тадбирлар, ижодий танловлар жумладан “Мен ўқиган китоб”, “Шеърхонлик”, “Китобхон” кичик танловлари ўтказилмоқда.

Қўқон минтақавий темир йўл узели корхоналарида 2232 нафар ёш мутахассислар фаолият юритади, ишловчи ёшлар орасида жаҳон ва ўзбек адабиётига қизиқувчи ёшлар ҳам талайгина, шуни инобатга олган ҳолда  Қўқон МТУ ёшлар иттифоқи етакчилари томонидан Ўзбек ва жаҳон адабиётининг таниқли, мазмун-мохиятга бой, ёшларни маънавиятга чорловчи  асарларининг электрон вариантлари яратилди. Электрон китоблар базаси МТУ кутубхонасига топширилди. Эндиликда ундан темирйўлчи ёшлар фойдаланишлари мумкин.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Fevral 2025
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
2425262728  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!