Қўқон минтақавий темир йўл унитар корхонасида “Устоз ва мураббийлар”куни
Мамлакатимизда ҳар йили 1-октябрь санасида “Устоз ва мураббийлар” куни тантанали равишда нишонланади. Шу куни бизга сабоқ берган, ҳаёт сўқмоқларидан одимлаб боришимизда устозлик қилган ва бу вазифани айни пайтда ҳам шараф билан бажариб келаётган инсонларни касб байрамлари билан табриклашга ошиқамиз. Фарзандлар таълим-тарбияси, ёш авлодни баркамол инсонлар этиб камолга етказишга алоҳида эътибор қаратиш халқимизга хос эзгу фазилатлардан биридир. Бу байрам, аввало, ўзининг билим ва тажрибаси, истеъдод ва маҳорати, инсоний фазилатларини, кўз нури ва қалб қўри, бутун борлиғини аямасдан, маърифат йўлида беминнат хизмат қиладиган устоз ва мураббийларимизга нисбатан халқимизнинг азалий ҳурмат-эҳтиромининг яққол намунасидир.
Шу муносабат билан темир йўллари ривожига узоқ йиллар давомида катта хисса қўшиб келаётган, машаққатли касблари давомида бир қанча ёш мутахасисларга ўз билим ва кўникмаларини ўргатиб уларни ҳам етук мутахасис бўлишларида хиссаларини қўшган 70га якин темирйўлчи устоз ходимларни хамда узоқ йиллар ушбу сохада ишлаб ҳозирда кексалик гаштини сураётган фахрийларини ушбу байрам билан муборакбод этилиб касаба уюшма қўмиталари томонидан эсдалик совғалалри хамда ташаккурномалар топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: