ҚЎНҒИРОТДА ЎЗ КАСБИНИНГ МОҲИР ЭГАЛАРИ ТАҚДИРЛАНДИ
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узелида меҳнаткашларнинг ўз касбига бўлган фидойилиги ва ижодкорлик қобилиятини рағбатлантириш орқали уларнинг профессионал даражасини ошириш, меҳнат унумдорлигини таъминлаш ҳамда ижтимоий фаолиятга кенг жалб этиш “Устоз-шогирд” анъаналарини қўллаб-қувватлаган ҳолда, турли соҳаларда меҳнат қилаётган моҳир касб эгаларига ёш мутахассисларни бириктириш орқали ёшларларнинг касбий маҳоратини оширишга эришиш мақсадида ташкил этилган “Ўз касбининг моҳир эгалари”ни тақдирлаш тадбири “Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси томонидан жорий йилнинг 17 октябрь куни ўтказилди.
“Ўз касбининг моҳир эгаси” танловининг энг ёш иштирокчиси, “Ўз касбининг моҳир эгаси” танловининг фаол иштирокчиси”, “Ўз касбининг моҳир эгаси” танловининг устози, “Ўз касбининг моҳир эгаси” танловининг энг иқтидорли иштирокчиси, “Ўз касбининг моҳир эгаси” танловининг энг фаол иштирокчиси номинациялари ғолибларига касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси томонидан фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари топширилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: