Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚЎНҒИРОТДА МЕҲНАТ МУҲОФАЗАСИ БЎЙИЧА ЎҚУВ-МАШҒУЛОТ БЎЛИБ ЎТДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг  “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли ташкилотлар ва корхоналарда “Поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси масалалари бўйича ўқитишни ташкил этиш тўғрисида” ги 2018 йил 15 март кунги №491-НЗ сонли буйруғига асосан ўқув-машғулотлари ташкил қилинди.

            Унда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ташишларни ташкил этиш, локомотив, вагон, электр, йўл хўжалиги, алоқа ва ишорат маркази, меҳнат муҳофазаси, ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институтидан  15 нафардан ортиқ мутахассис  узел  тасарруфидаги Жаслық, Қўнғирот, Нукус, Мискин, Урганч филиалларининг корхоналарида фаолият юритаётган темирйўлчиларнинг поездлар ҳаракат хавфсизлиги ҳамда меҳнат муҳофазаси бўйича билим-кўникмаларини ошириш, тажрибаларини мустаҳкамлаш бўйича ўз билим-тажрибалари билан ўртоқлашишди.

Улар томонидан корхона ва объектларда меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига риоя этилиши, ишчи-ходимлар соғлиги ва хавфсизлиги, махсус кийим-бош ва ҳимоя воситалари билан нечоғли таъминлангани ҳамда бахтсиз ҳодисалар юз бериши эҳтимоли юқори бўлган корхоналарда меҳнат муҳофазаси ва  хавфсизлиги бўйича тарғибот ишларининг  кучайтирилиши лозимлигига алоҳида эътибор қаратилди. Ўтказилган тадбирлар давомида кичик механизмлар, асбоб-ускуналар, хавфсизлик сигналлари, технологик жараёнлар ва норматив ҳужжатлар билан таъминланиш даражаси, ишчи-ходимларнинг ижтимоий ҳимоясига қаратилаётган эътибор масалалари чуқур таҳлил этилди.

Шунингдек, темир йўл бўйлаб ишга бориш ва келиш тартиби, иш жойидан поездларни хавфсиз ўтказиш, темир йўлда ишларни тўғри ва хавфсиз ташкил этиш, баландликда ва электр асбоблари билан ишлаш, жароҳат олган ходимларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш қоидалари тўғрисида батафсил маълумот берилди.

Бу тадбирлардан кўзланган асосий мақсад корхона ва ташкилотларда меҳнат шароитини яхшилаш, бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш, нисбатан бахтсиз ҳодисалар эҳтимоли юқори бўлган корхоналарда бундай ҳолатларга йўл қўймаслик учун зарур чора-тадбирлар кўришдир. Зеро, бундай ҳолатларнинг олдини олишга кўпроқ аҳамият берилиши натижасида бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш масаланинг муҳим жиҳатидир.

Мазкур тадбирларда 2070 нафарга яқин ишчи-ходим иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!