Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚЎНҒИРОТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УК ҲАМДА КАСАБА УЮШМА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ 2018-2020 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЖАМОА ШАРТНОМАСИДА БЕЛГИЛАБ ОЛИНГАН МАЖБУРИЯТЛАРИНИ БАЖАРИЛИШИ

2019 йилнинг 15 март куни “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг 2018-2020 йилларга мўлжалланган жамоа шартномасида белгилаб олинган мажбуриятларини бажарилишига бағишлаб “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” УК раҳбарияти ва   касаба уюшма ҳудудий қўмитаси аъзоларининг қўшма мажлиси бўлиб ўтди. Йиғилишда, узел бошлиғи ўринбосари Н.Джаббарберганов ҳамда ҳудудий қўмита раиси А.О.Ембергенов шунингдек, тизимдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошлиқлари, бўлим бошлиқлари ва ҳудудий қўмита тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлар раислари иштирок этди.

Узел бошлиғи ўринбосари Н.Джаббаберганов ҳамда ҳудудий қўмита раиси А.О.Ембергенов 2018 йил якуни бўйича жамоа шартномасида белгиланган иш берувчининг мажбуриятлари ижросини таъминлаш юзасидан йиғилишда касаба уюшма аъзолари вакилларига ҳамда барча иштирокчиларга ҳисоботлар ўқиб эшиттирилди.

Корхона раҳбарлари ҳамда касаба уюшма ташкилотлари раислари сўзга чиқиб, корхона, ташкилотларда  ишчиларга хавфсиз меҳнат шароитларини яратиб бериш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан маълумотлар бериб ўтдилар. Йўл қўйилаётган камчиликлар танқидий баҳоланди ва уларни бартараф этиш чоралари  белгилаб олинди.

Йиғилишда сўзга чиққан меҳнат жамоаси вакиллари жамоа шартномасини амалиётга тадбиқ этиш борасида маъмурият ва касаба уюшма қўмитасининг мақсадли саъй-харакатларини ижобий баҳолашди. Тадбир доирасида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерация Кенгаши Раёсатининг 2017 йил 20 ноябрь № 8-108 “с” – сонли қарори билан тасдиқланган “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил қилиш Республика кўрик – танлови тўғрисида”ги Низоми асосида касаба уюшама ҳудудий қўмитаси томонидан ташкил этилган кўрик танловнинг натижалари эълон қилинди.

Унга кўра, 2018 йилда  меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича жамоат назоратини яхши ташкил этиш, ишчиларни махсус кийим, махсус пойафзал ва бошқа шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ҳамда ишчи-хизматчиларга яратилган шарт-шароитлар  бўйича корхоналар касаба уюшма қўмиталари, қўмиталар қошидаги меҳнат муҳофазаси комиссияси ва унинг аъзолари ҳамда сайланган меҳнат муҳофазаси вакилларининг олиб борган ишлари таҳлил қилинганда қўйидаги корхоналарда бошқа корхоналарга нисбатан меҳнатни муҳофаза қилиш ҳолати ва ичши-хизматчилар учун яратилган шарт-шароитлари бу борада олиб борган ишлари яхши йўлга қўйилганлиги ҳақида маълумот берди.

Шу боис 2018 йил  “Меҳнат муҳофазаси ва хавфсизлиги бўйича жамоатчилик назоратини ташкил этиш юзасидан” Республика кенгаши кўрик-танловининг “Энг яхши ташкилот” номинациясига Қўнғирот электр таъминоти масофаси корхонаси, “Энг яхши касаба уюшма қўмитаси” номинациясига Урганч алоқа ва ишорат масофаси касаба уюшмаси қўмитаси,  “Энг яхши меҳнат муҳофазаси вакили” номинациясига Қўнғирот локомотив депоси корхонаси чилангари меҳнат муҳофазаси вакили Қдирбаев Шерали Базарбаевич ва “Энг яхши ёш меҳнат муҳофазаси мутахассиси”  Қўнғирот йўл таъмирлаш масофаси меҳнат мухофазаси муҳандиси Режепов Жангабай Айтбаевичларнинг номзодларини тавсия этиш таклифини киритди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2019
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
« Noy    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.
Click to listen highlighted text!