ҚЎНҒИРОТ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ КАСАБА УЮШМА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТАСИНИНГ ХОРАЗМ ҲУДУДИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ, КОНФЕРЕНЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ
2020 йил 4 фераль куни Қўнғирот минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг Хоразм ҳудудида жойлашган бошланғич касаба уюшма ташкилотларининг раислари ва касаба уюшма фаоллари иштирокида 2020 йил февраль-апрель ойларида касаба уюшма гуруҳларида, цех қўмиталарида ва бошланғич касаба уюшма қўмиталарида ҳисобот-сайловларни ўтказишга тайёргарлик кўриш ҳамда ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ва тармоқ касаба уюшма Республика Кенгаши ҳисобот-сайловларига делегатларни сайлаш мавзусида ўқув-семинар йиғилиши ўтказилди.
Шунингдек, йиғилишда Ўзбекистон Республикасининг «Касаба уюшмалари тўғрисида»ги қонуни ва тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 10 январдаги 30-10 «с» – сонли «Болалар меҳнати ва Мажбурий меҳнатдан фойдаланмаслик» тўғрисидаги Раёсат қарорларининг мазмун-моҳияти тушунтирилди.
Ўқув-семинар йиғилишида 34 нафар касаба уюшма фаоллари қатнашди. Йиғилишни Республика Кенгаши ташкилий ишлар бўлими мудири Шерзод Исмаилов ҳамда Қўғирот минтақавий темир йўл узели касаба уюшмаси ҳудудий қўмитаси раисининг ўринбосари Баходир Матчановлар олиб боришди. Касаба уюшма фаоллари тамонидан мавзуга доир берилган саволларга батафсил жавоблар қайтарилди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: