Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚАРШИДА ШАХМАТ-ШАШКА МУСОБАҚАЛАРИ БЎЛИБ ЎТДИ

2018 йил — “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш  йили” давлат дастурига ҳамда корхона касаба уюшмаси қўмитаси режасига кўра Қарши электр таъминоти корхонаси ходимлари ўртасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича мусобақа ўтказилди.

Тадбирда корхонанинг ЭЧК-31 Деҳқонобод, ЭЧК-32 Оқработ, ТПС-31 Деҳқонобод ва ТПС-32 Оқработ цехларининг ишчи-ходимлари иштирок этишди. Спорт мусобақасида темирйўлчилар фаол қатнашиб, энг кучлилари совринли ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақа якуни бўйича 1-ўринни ЭЧК-31 корхонаси ишчиси Мехрож Абдусаломов, 2-ўринни ТПС-31 корхонасидан Карим Суюнов, 3-ўринни ЭЧК-32 корхонаси ходими Умарали Назаров ва 4-ўринни ТПС-32 корхонасидан Элмурод Хайитовлар қўлга киритишди.

Мусобақанинг ғолиб ва совриндорларига Қарши электр таъминоти корхонаси касаба уюшма қўмитасининг  эсдалик совғалари топширилди.

 

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Sentabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
30  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!