Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ҚАРШИ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ” УК КАСАБА УЮШМА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТАСИ “8-МАРТ – ХАЛҚАРО ХОТИН-ҚИЗЛАР КУНИ”НИ МУНОСИБ КУТИБ ОЛДИ

Мустақиллик йилларида юртимизда аёлни улуғлаш, уни ижтимоий муҳофаза қилиш, аёлнинг жамиятдаги нуфузини ошириш борасида юртбошимиз томонидан қабул қилинган муҳим қарорлар хотин-қизларнинг истеъдод ва иқтидорини, имкониятларини намоён этиш учун шароит яратиб берди.

“Қарши минтақавий темир йўл узели” УК касаба уюшма ҳудудий қўмитаси яқинлашиб келаётган “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни”ни муносиб кутиб олиш ва нишонлаш учун минтақавий темир йўл узели маъмурияти билан ҳамкорликда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш мақсадида тадбирлар режаси ишлаб чиқилди.

Шу муносабат билан  2019 йил  7 март куни Қарши темирйўлчилар маданият саройи мажлислар залида “8-март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан “Қарши минтақавий темир йўл узели” УКда ишловчи барча хотин-қизларни табриклаш учун татанали йиғилиш бўлиб ўтди, унда   Қарши МТУ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларнинг 14 нафар фаол хотин-қизларига “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК маъмурияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитасининг эсдалик совғалари топширилди. Шу муносабат билан 2019 йил 7 март куни Қарши темирйўлчилар маданият саройида Қарши МТУ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассасаларда ишлаётган фаол, лобар, оқила хотин-қизлар ўртасида “Зеболар баҳси” кўрик-танлови ўтказилди.

Кўрик-танловда 1-ўринни Қарши Вагон депоси техник ишлаб чиқариш бўлими техниги Шарипова Элмира Мусо қизи қўлга киритди.

Қарши алоқа ва ишорат муассасаси телеграфисти Қутлиева Мусаллам Муродилла қизи 2-ўринни, Қарши темир йўл шифохонаси ЭҲМ оператори Назарова Шахло Қилич қизи 3-ўринни эгаллашди.

“Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси Ахборот ва коммуникация технологиялар бўлими оператори Рахматова Нигина Рухиддин қизи “Энг назокатли иштирокчи”, Қарши Локомотив депоси стажёр ҳисобчиси Раимова Мафтуна Усмон қизи “Энг оқила иштирокчи”, Қарши станцияси оператори Турдиева Шаҳзода Неъмат қизи “Энг қувноқ иштирокчи” номинациялари соҳибалари бўлишди.

Кўрик-танлов ғолиблари ҳамда иштирокчиларига “Қарши минтақавий темир йўл узели” УК маъмурияти ва касаба уюшма ҳудудий қўмитаси номидан эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!