Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚАРШИ МИНТАҚАВИЙ ТЕМИР ЙЎЛ УЗЕЛИ КАСАБА УЮШМА ҲУДУДИЙ ҚЎМИТАСИДА ҲИСОБОТ-САЙЛОВ ЙИҒИЛИШЛАРИ, КОНФЕРЕНЦИЯЛАРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА ЎТКАЗИШ МАВЗУСИДА ЎҚУВ-СЕМИНАРИ ЎТКАЗИЛДИ

Қарши минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасида тасарруфдаги корхона, ташкилот ва муассасалар бошланғич касаба уюшма қўмиталари раислари, касаба уюшма фаоллари иштирокида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2020 йил 10 январь “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тизимидаги касаба уюшма ташкилотларида ҳисобот-сайловларини ўтказиш тўғрисида”ги 30-9 “с”-сонли Раёсат қарори юзасидан 3 февраль куни семенар йиғилиши ўтказилди. Семенарда 43 нафар касаба уюшмаси фаоллари қатнашдилар.

Йиғилишда Республика Кенгашидан Садиев Жаҳонгир Кенжаевич, ҳудудий қўмита раиси С.Қурбонов иштирок этдилар.

Унда ҳисобот-сайлов йиғилишини ўтказиш кун тартиби, делегатлар нормаси, ҳисоботлар юритиш, бошланғич касаба уюшмаси ташкилотларида касаба уюшмаси ташкилотчилари, касаба уюшмаси қўмиталарининг ҳисобот-сайловлари касаба уюшмаси ташкилотининг умумий йиғилиши ўтказилиши, умумий йиғилиш ўтказишнинг имконияти бўлмаган бошланғич, цех касаба уюшмаси ташкилотларида конференциялар ўтказилиши тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, 2019 йил 6 декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун мазмун-моҳияти  ҳақида ҳам маълумот берилди.

“Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонуни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг бир гуруҳ депутатлари томонидан касаба уюшмаларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти, фуқароларнинг касаба уюшмаларига бирлашиш ҳуқуқларини рўёбга чиқариш соҳасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳасини ишлаб чиқишда учта асосий манбага, яъни миллий қонунчилик ва амалиётга, хорижий давлатлар тажрибасига ҳамда соҳага доир халқаро ҳуқуқий ҳужжатларга таянилганлиги тўғрисида гапирди.

Берилган саволларга атрофлича ва батафсил жавоблар қайтарилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!