Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ҚАДИМИЙ ШАҲАРЛАРГА САЁҲАТ

“Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!” дастури доирасида ҳамда ички туризмни ривожлантириш мақсадида Қарши минтақавий темир йул узели бошланғич касаба уюшма қўмитаси ҳамда  хотин-қизлар бошланғич ташкилоти ташаббуси билан минтақавий темир йўл узели ишчи-ходимлари  Самарқанд ва Бухоро шаҳарларига саёҳат қилишди.

Ҳар гўшанинг  ўз жозибаси, ҳар манзилнинг тарихий аҳамияти ва муқаддас  қадамжолари бор. Улар ҳақида маълумотлар билан танишиш,  бориб кўриш,  зиёрат қилиш  эса кишига завқ улашади  ва ҳайратини оширади. Яқинда   45 нафар ишчи-ходимлар ва пенсионерлар Ўзбекистон Республикасининг биринчи  Президенти марҳум  Ислом  Каримов  қабрларини   зиёрат этиб,  у кишининг руҳи покларига дуолар қилишди. Самарқанд шаҳрининг қадимий ва тарихий масканлари бўлмиш   Регистон архитектура ёдгорлиги,  Шохи Зинда мажмуаси,  Мирзо Улуғбек расадхонаси,  Бибихоним, Гўри Амир ,  Хожа Дониёр   мақбараларини  зиёрат  қилдилар.

Шунингдек 50  нафар ишчи-ходим ва пенсионерлар Бухоро  шаҳрининг эски  ва янги кўриниши,  тарихий масканларидан   Ситорои Мохи хоса,   Арк архитектура ёдгорлиги,  Лаби ҳовуз,  Баҳовуддин Нақшбандий тарихий обидаларга бир кунлик саёҳат ташкил  қилинди.  Ушбу ташкил этилган саёҳатлар мезонида туризм ва маданият соҳасини ривожлантириш, шу орқали ишчи-ходимларга миллий анъаналаримиз, маданий ёдгорликларимизни асраб авайлаш, узоқ  ва  бой тарихимизни  келажак авлодга етказишдек туйғулар ривожланиши ётади.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!