Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ПРЕЗИДЕНТИМИЗ АТРОФИДА БИРЛАШАЙЛИК

Бугунги кунда бутун инсоният кўзга кўринмас душман туфайли оғир кунларни бошидан кечирмоқда. Асрлар давомида рўй берган низолар, оммавий урушлар, хавф-хатарлар, тахдидларнинг хеч бири бу даражада инсониятни тубсиз жарликка ташламаган. Ер юзини ўтли оловда қолдираётган коронавирус пандемияси нафақат жамиятнинг, давлатнинг ижтимоий-иқтисодий хаётига, балки энг аввало инсонларга кучли хавф солмоқда. Шу сабабли ҳозирда дунёнинг кўпгина давлатларида коронавирус пандемияси ва унинг асоратларини камайтириш борасида керакли бўлган барча чора-тадбирлар кўрилмоқда. Шу қаторда Ўзбекистонда ҳам коронавирус инфекцияси аниқланган захоти мамлакатда инфекциянинг тарқалишига қарши курашиш бўйича керакли ишлар бошлаб юборилди. Жорий йилнинг 19 март куни пандемиянинг иқтисодиётимизга салбий таъсирини юмшатиш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармони қабул қилинди. Айни дамда ҳукумат ва маҳаллий ҳокимликлар жойларда келтирилган чора-тадбирларнинг ижросини таъминлаб келмоқда.

Дунёда рўй бераётган жараёнларни кузатиб туриб гуруч курмаксиз бўлмаганидек баъзи давлатларда шунингдек, айрим инсонлар орасида ҳали ҳанузгача бепарволик ва беписандлик ҳолатларини учраб турганини гувохи бўлмоқдамиз. Вазият ўта жиддийлиги сабаб дунё ҳамжамияти якдиллик ва бирдамлик билан хавфни бартараф этиши лозимлигини тақозо этмоқда.

Минг афсуски, бу офатдан халқимизни асраш мақсадида давлатимиз раҳбари бошчилигида ҳар қанча таъсирчан чоралар кўрилмасин, карантин қоидаларини бузилишига йўл қўйилмоқда. Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги томонидан талаб этилаётган гигиена қоидаларига риоя қилмаслик, чекка ҳудудларда сабабсиз кўчага чиқиб тўпланиб туриши шунингдек, ўз мақсади йўлида баъзи кимсалар томонидан турли оммавий тадбирларни ўтказилаётганлиги кузатилмоқда. Натижада турмуш тарзимиздан ташвишланган ҳар доим хавф-хатарни олдини олишга жон-жахти билан сафарбар бўлган Мухтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев 3 апрель куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида яна бир бор халқимизга қатъий мурожаат қилди. Унда Президентимиз синовли дамларда ҳар бир ўзбекистонлик, ҳар бир идора, жамоатчилик вакиллари бир мушт бўлиб ҳаракат қилиш кераклигини таъкидлади. Айни пайтда иқтисодиётда рўй бераётган инқирознинг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

Ушбу мурожаатномадан сўнг кўпгина вазирлик давлат идоралари ҳамда ташкилотлари томонидан оммавий ахборот воситалари орқали бир қанча фикр-мулохазалар билдирилди. Хусусан, 4 апрель куни Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши барча ватандошларимизни, меҳнаткашлар, фахрийлар, аёллар ва ёшларни Президентимиз билан бир йўлида бирлашишга ва бошимизга тушган жиддий синовни тезроқ енгиб ўтиш учун барча саъй-ҳаракатларни сафарбар этишга чақирди. Давлат идоралари, барча даражадаги раҳбарлар, касаба уюшма ташкилотлари, мамлакатнинг барча ватанпарвар фуқаролари пандемиянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича ишларни давом эттириш учун тишни тишга қўйиб, қўлларни мушт қилиб, ғалабага бўлган ишончларини кучайтиришларини талаб қилди.

Юқоридаги Мухтарам Президентимизнинг мурожаатномаси шу билан бирга Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгашининг пленумида қўйилган талаблардан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳам дунё ахолисига, сабир-матонатли ҳамда кучли иродали ўзбек халқига, меҳнаткаш темирйўлчиларга синовли даврда бирдамлик ва ишонч билан оламга келган кўринмас душманни мағлуб қилишда бир ёқадан бош чиқариб, бир-бирини қўллаб-қувватлашга, қолаверса, ҳукуматимиз томондан кўрсатилаётган беминнат ёрдам, қулай шароитлардан миннатдор бўлиб унумли фойдаланишга чақириб қолади.

Биз бугун нурли хаётимиз, ёрқин келажагимиз учун курашаётган шифокорларимиз ҳамда мамлакат фуқароларининг тинчлиги ва хавфсизлигини кун-у тун ҳимоя қилаётган фидойи ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг машаққатли меҳнатларига чексиз ҳурмат-эхтиромимизни билдирган ҳолда уйда қолишимиз шарт. Ҳар нарсанинг ҳикмати бўлганидек айни кунда оиламиз, яқинларимиз даврасида бўлишдек имкониятимизга шукроналик келтириб, ёши улуғ ота-оналаримиз ёнида уларни панд-насихатлари, бебахо дуоларини олайлик. Фарзандларимизни эса таълим-тарбиясига янада эътиборлироқ бўлиб, миллий урф-одатларимиз, анъана ва қадриятларимизни улар онгига сингдириб, қалбида ватанпарварлик, китобга бўлган қизиқиш, табиатга бўлган меҳрни янада оширайлик, соғлом турмуш тарзини йўлга қўйиб қимматли вақтимиздан унумли фойдаланайлик.

Ўзбекистон темирйўлчилари
ва транспорт қурувчилари
касаба уюшмаси
Республика Кенгаши раиси
Қ.Сабиров

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!