ПАЗАНДАЛИК МАҲОРАТИ
“Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасида ҳудудий касаба уюшма қўмитаси ташаббуси билан “Балли қизлар” кўрик-танлови ташкил этилди.
Унда тасарруфдаги 24 та бошланғич ташкилотлардан жами 60 нафарга яқин хотин-қизлар миллий таом – палов тайёрлаш, салат тайёрлаш ҳамда мева безаш каби мусобақаларда ўзаро беллашдилар. Кўрик-танлов ғолиблари ҳакамлар хайъати аъзолари томонидан баҳоланди ва якунда ғолиблар аниқланди.
Қизғин кечган беллашувда миллий таом – палов тайёрлаш бўйича Ховос темир йўл поликлиникаси ҳамшираси А.Назарова биринчи ўринни қўлга киритди. Салат тайёрлашда эса Тошкент алоқа ва сигналлаштириш масофаси техник ходими Ф.Машарипова пешқадам бўлди. Мева безиш борасида Марказий темирйўлчилар поликлиникаси ҳамшираси Д.Раҳматуллаева ғолиб, деб топилди. Шунингдек, мазкур йўналишлар бўйича иккинчи ва учинчи ўрин эгалари ҳам аниқланди.
Тадбир сўнггида ғолиблар ҳамда иштирокчиларнинг барчаси байрам муносабати билан Ҳудудий касаба уюшма қўмитасининг қимматбаҳо эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: