ОТАМ, ОНАМ ВА МЕН СПОРТЧИЛАР ОИЛАСИ
“Локомотив” марказий жисмоний тарбия ва спорт клубида “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси томонидан “1 июнь — Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни” муносабати билан тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма ташкилотларидан 26 та жамоа иштирокида спорт мусобақалари ташкил қилинди.
Ота, она ва болалар ўртасида спортнинг масофага югуриш, дартс ҳамда кегли турлари бўйича мусобақа бўлиб ўтди. Оталар 100 метр масофага югириш бўйича беллашдилар. Қизғин ўтган баҳсда Темир йўл қон қуйиш станцияси ходими Н.Расулов 1-ўринни, “Ўзбекистон” локомотив депоси технологи Д.Жўраев 2-ўринни ва “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” ишчиси Д.Исроилов 3-ўрин соҳиби бўлдилар. Оналар эса спортнинг дартс тури бўйича куч синашишди ва натижада 1-ўринга “Сардоба темир йўл агросаноат мажмуаси” ҳисобчиси Р. Усмоналиева, 2-ўринга Салар темир йўл масофаси хат ташувчиси Д.Абдукаримова ва 3-ўринга Тошкент электр таъминоти дистанцияси электрмеханиги Д.Назировалар лойиқ топилди. Фарзандлар ўртасидаги кегли бўйича беллашув ҳам қизиқарли ва хуш кайфиятда ўтди. Унда 1-ўринни 203-сонли ТЙМС ходими А.Рахматуллаевнинг фарзанди эгаллаган бўлса, 2-ўрин 1-сонли энергомонтаж поезди электромеханиги О. Постникованинг фарзандига насиб этди. 3-ўрин эса “Ўзбекистон” локомотив депоси ходими Д.Асамидиновнинг фарзанди эгаллади.
Тадбир сўнггида барча ғолибларга “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалари топширилди. Иштирок этган болаларнинг барчасига уч хил турдаги болалар инглиз тили китоблари ҳамда шахмат совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: