Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОСОЙИШТА ҲАЁТ ҚАДРИ

“1-сонли энергомонтаж поезди” унитар корхонасида “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.

Унда Тошкент темир йўл муҳандислари институти профессор-ўқитувчилари, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамда корхона мутахассислари ва ишчи- ходимлар иштирок этишди.  Тадбирда сўзга  чиққан корхона раҳбари Анвар Сафарбеков бугунги кунда диний экстремизм ва терроризмнинг аянчли оқибатларидан жабр кўраётган баъзи хорижий давлатлар ва уларда содир бўлаётган нотинчликлар натижасида иқтисодиёти инқирозга учраб, маънавият, маърифат соҳалари таназзулга юз тутаётгани, минглаб, миллионлаб бегуноҳ инсонлар, гўдаклар қурбон бўлаётгани барчамизни ҳушёр ва огоҳ бўлишга  чорлашини, бу иллатга қарши биргаликда курашишимиз зарурлигини айтиб ўтди. Халқимизни, айниқса, маънавий ва сиёсий онги ҳали шаклланмаган ёшларимизни ушбу иллатдан асраш, уларни бузғунчи ғоялар таъсирига кириб қолмаслигини таъминлаш нафақат ҳуқуқ-тартибот органларининг, балки ҳар биримизнинг ватанпарварлик бурчимиз бўлиши лозимлигини қайд этди.

Ҳукуматимиз томонидан истиқлолнинг дастлабки йиллариданоқ фуқароларимизнинг фаровон ҳаётини таъминлаш мақсадида ёшларимизни эркин илм олишлари учун,  аввало, тинчликни асрашга катта аҳамият қаратилди. Шу боис осойишта ҳаёт қадрига етиш, огоҳ бўлиш ҳар биримизнинг Ватан олдидаги муқаддас бурчимиз бўлмоғи лозим. Бугун халқимиз, ёшларимиз тинчликни асраш йўлида бир тану бир жон бўлиб ҳаёт кечириб келмоқда. Бунинг натижасида ҳар бир соҳада катта-катта муваффақиятларга эришилмоқда, бунёдкорлик ишлари йил сайин ривожланиб бормоқда, аҳолининг ижтимоий-иқтисодий ҳаёти янада яхшиланмоқда.

Мустақиллик йилларида биргина темир йўл транспорти тизимида эришилган ютуқларга назар соладиган бўлсак, 1991 йилги тармоқ фаолиятини 2017 йилги ҳолат билан солиштирганда катта фарқ борлигини ҳар бир жабҳада ҳис этамиз. Янги заводлар, вокзаллар, йўллар қурилди, минглаб километр пўлат излар электрлаштирилди. Замонавий “Afrosiyob” поездлари тарихий шаҳарларимизга қатнамоқда.

Тадбирда ана шу муваффақиятлар ҳақида гапирилар экан, бу эришилган ютуқлар, аввало, озод ва обод юртимизда ҳукм сураётган тинчлик туфайли эканлиги қайд этилди. Шунингдек, Тошкент темир йўл муҳандислари институтининг ижтимоий ва гуманитар фанлар кафедраси ўқитувчиси Даврон Комилов “Диний экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзусида маъруза қилди.

– Бугун дунё мамлакатлари тинчлигига, фаровонлигига рахна солаётган диний экстремизм, терроризм жаҳон ҳамжамиятини ташвишга солаётган оғриқли муаммолардан биридир, – деди Даврон Комилов. – Шу боис юртимизда бу иллатга қарши курашнинг маънавий-маърифий асосларига катта аҳамият қаратилмоқда. Халқимиз, айниқса, ёшларга диний экстремизмнинг ёвуз мақсадлари, мудҳиш оқибатлари тинчлигимизга, фаровон ҳаётимизга рахна солиши ҳаққоний мисоллар орқали тушунтириб берилди.

Тадбир якунида “Қиёматга қолган қарз” номли маънавий-маърифий ҳужжатли фильм намойиш этилди. Унда диний экстремизм ва терроризмга билиб-билмай кириб қолган ёшлар ҳақида ҳикоя қилинади.

Йиғилиш қарорига кўра,  корхонанинг барча участкаларидаги ишчи-ходимларга ушбу мазмундаги маънавий-маърифий видеокўрсатувлар намойиш этиш йўли билан маънавият соатлари ўтказиш белгиланди.

Маънавиятни ўзида шакллантирган, уни эъзозлаган ёшлар ватанпарвар ва адолатли инсонлар бўлиб етишади. Турли мафкуравий таҳдидларга чалғимайди, улуғ мақсадлар сари матонат билан фақат олға интилади.

Иштирокчилар анжуман якунида ана шундай хулосага келдилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!