Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОРОМГОҲЛАРДА ЁЗГИ МАВСУМ БОШЛАНДИ

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги оромгоҳларда болажонларнинг ёзги дам олиш мавсуми бошланди. 2017 йилги мавсумда темирйўлчилар ҳамда транспорт қурувчилари ва метрополитен ишчи-ходимларининг 7 ёшдан 14 ёшгача бўлган 6800 нафардан зиёд ўғил-қизини тўртта навбатда дам олдириш ва соғломлаштириш режалаштирилган.

Эътиборлиси, тармоқ раҳбарияти томонидан бу йилги мавсумга жиддий тайёргарлик кўрилди, барча оромгоҳлар фарзандларимизнинг мароқли дам олиши учун шай ҳолатга келтирилди. Шинам турар жойлар, дам олиш ва овқатланиш хоналари, қизиқарли адабиётлар, газета ва журналларга бой кутубхона,  чўмилиш ҳавзаси ҳамда турли спорт майдончалари болажонлар ихтиёрида. Сўлим ва баҳаво табиат қўйнида жойлашган оромгоҳларда болажонлар учун барча шарт-шароитлар юқори савияда ташкил этилган. Бу эса ўқувчи ёшларнинг мароқли дам олиши, саломатлигини мустаҳкамлаши, спорт билан шуғулланиши, ўз қизиқиши, лаёқати бўйича билим ва кўникмаларини ошириши учун яна бир имконият яратди.

9 июнь куни “Қибрай”, “Дўстлик” ҳамда “Темирйўлчи” оромгоҳларида, 10 июндан эса “Бурчмулла”, 12 июндан “Қўнғирот” санаторий-профилакторийсида болажонлар учун  ёзги дам олиш мавсуми бошланди.

“Қибрай” оромгоҳи 300, “Дўстлик” оромгоҳи 180,  “Темирйўлчи” оромгоҳи 248 ҳамда “Қўнғирот” санаторий-профилакторийси 70 нафар болани ўз  бағрига олди.

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида жойлашган “Бурчмулла” оромгоҳи раҳбари Маҳфуза Усмонованинг таъкидлашича, оромгоҳда  биринчи мавсумда 300 нафар темирйўлчилар фарзанди ҳордиқ чиқаради. Ёз мавсуми давомида эса 960 нафар болажонни дам олдириш  режалаштирилган.

Бу ерда ҳар йили мавсум олдидан болаларнинг кўнгилли дам олишларини ташкил этиш мақсадида барча чора-тадбирлар амалга оширилади. Бунинг самараси ўлароқ, айни пайтда шинам ётоқхона, ошхона, концерт зали, сузиш ҳавзаси, маънавият ва маърифат хонаси, турли тўгараклар, спорт майдончалари, болалар ўйингоҳлари ва кутубхона дам олувчилар учун муҳайё қилинган.

– Бу йил оромгоҳимизда жуда кўп ўзгаришлар бўлди, болажонларнинг мароқли дам олишини таъминлаш мақсадида кенг кўламдаги қайта таъмирлаш ишлари олиб борилди, – дейди маскан раҳбари. – Шунингдек, 8 нафар  тажрибали тарбиячи, 8 нафар етакчи, 5 нафар ёрдамчи етакчи ва тарбиячи танлаб олиниб, улар учун ўқув семинарлари ташкил этилди. Барча тадбирлар режа асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фарзандларимизнинг интеллектуал салоҳиятини оширишга қаратилган маданий, маънавий ва маърифий тадбирларни мазмунли ташкил этиш режалаштирилган. Бу йилги ёз мавсуми болажонларимиз учун мароқли ва мазмунли ўтишида барча  имкониятларни ишга соламиз.

Тармоқ тасарруфидаги яна бир дам олиш маскани – “Янги авлод” оромгоҳида мавсум 16 июндан бошланади. Режага кўра, бу ерда мавсум давомида 800 нафар соҳа ходимларининг фарзанди соғломлаштирилса, биринчи навбатга 200 нафар бола жалб этилади.

Оромгоҳларда болалар саломатлиги, тозалик-орасталик, овқатланиш тартиби шифокорларнинг доимий назоратида. Бу ерда болаларнинг ҳордиқ чиқариши, бўш вақтини мазмунли ўтказишига алоҳида эътибор қаратилади. Витаминларга бой озиқ-овқатлар, қуритилган мевалардан тайёрланган шарбатлар мунтазам бериб борилади. Турли  маданий, маънавий-маърифий ва спорт тадбирлари эса уларнинг бадиий-эстетик дунёқарашини ошириш, жисмонан соғлом ва ақлан етук бўлиб камол топишларига хизмат қилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!