Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОРОМГОҲЛАРДА “ЁШ КИТОБХОН” КЎРИК-ТАНЛОВИ ЎТКАЗИЛДИ

Фарзандингиз ёзги дам олиш оромгоҳидан келганида, унинг қандай дам олгани тўғрисида сўрасангиз, “Мириқиб дам олдим – ўртоқларим билан ўйнадик, чўмилдик, викториналар ўтказдик… китоб ўқидим”, деса, айниқса унинг китоб ўқиганига хурсанд бўласиз. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги оромгоҳларда дам олган болаларни “китобсевар”, “китобхон болалар”, деб бемалол айтиш мумкин. Сабаби бу масканларда болажонларнинг энг севимли машғулотлари китоб мутолааси, китобхонлик. Мавсумнинг барча босқичларида мунтазам равишда китобхонлик танловлари ўтказилиб келинаётгани ҳам болаларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишини орттирмоқда.

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона томонидан “Қибрай” ҳамда “Бурчи-мулло” болалар соғломлаштириш оромгоҳларида ўтказилган  “Ёш китобхон” кўрик-танлови ҳам фарзандларимиз ўртасида китобхонликка қизиқишни уйғотиш, китоб ўқиш маданиятини ривожлантириш, уларнинг билимини янада ошириш мақсадида ташкил этилди.

Танлов тўртта шартдан иборат бўлиб, биринчи шарт бўйича иштирок этувчилар ўзларининг севимли асари ҳақида ҳикоя қилиб бериши ва бу чиқишлари орқали нафақат асар моҳиятини очиб бера олиши, балки нутқ равонлигини ҳам намоён этишлари лозим эди.  Иккинчи шарт “Савол-жавоб” тарзида бўлиб, унда иштирокчиларнинг ҳар бири 5 тадан саволга жавоб бериши керак эди. Китоб, китобхонлик, бадиий адабиётлар ҳақидаги қизиқарли саволларга болажонларнинг ўз билим даражасида жавоб берди. “Мен севган мавзу” номли учинчи шартда иштирокчилар ўзларининг севимли эртак қаҳрамонлари образини таърифлаб  берди. Охирги шарт – “Эркин мавзу” бўйича иштирокчилар ёд олган бирор шеърни ифодали ўқиши лозим эди. Бу шарт ҳам болалар томонидан яхши бажарилди.

Танлов натижаларига кўра, “Қибрай” оромгоҳида 1-ўринга Азимжон Фозилов, 2-ўринга Мафтуна Давлатова, 3-ўринга Санобар Жўрақулова ва “Мухлислар меҳрини қозонган иштирокчи” номинациясига Азимжон Ҳамдамов сазовор бўлди.

“Бурчи-мулло” оромгоҳида 1-ўринни Алишер Меҳмонов, 2-ўринни Диёрбек Отажонов,  3-ўринни Шохруҳ Бўриев эгаллади.

Иштирокчилар орасида “Энг кўп китоб ўқиган ўқувчи”, “Моҳир эртакчилар”, “Х.Тўхтабоев асарлари билимдони” каби номинациялар бўйича китобхонлар аниқланиб, алоҳида рағбатлантирилди.

– Ушбу кўрик-танлов савия жиҳатдан ҳар йилгидан кўра юқори даражада ўтказилди , – дейди Марказий кутубхона директори Дилафруз Каримова. – Бундан кўриниб турибдики, мамлакатимизда китобхонлик борасида олиб борилаётган тарғибот ва ташвиқот ишлари ўзининг амалий ифодасини кўрсатмоқда. Болаларга берилган ҳар қандай савол, ҳатто у бироз мураккаброқ бўлса-да, жавобсиз қолмаяпти. Болаларнинг дунёқараши, фикрлашлари  ўзгарганлиги танлов давомида намоён бўлди. Қолаверса, оромгоҳлардаги кутубхона ходимлари ҳам болаларнинг китобга бўлган қизиқиши ортганлигини эътироф этишмоқда. Болажонларнинг китобга меҳрини янада орттириш, уларнинг билимларини ошириш мақсадида мавсум давомида мана шундай танловларни кўплаб ўтказишни режалаштирганмиз.

Танлов сўнгида барча ғолиб ва иштирокчиларга Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан қизиқарли ва янги нашр эттирилган китоблар совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!