Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОРОМГОҲЛАР СОХА ХОДИМЛАРИ ФАРЗАНДЛАРИНИНГ ЁЗГИ ТАЪТИЛИНИ МАРОҚЛИ ЎТКАЗИШНИ ТАЪМИНЛАЙДИ

26 май куни “Сиҳатгоҳ” санаторий-профлакторийсида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ корхоналари тасарруфидаги болалар оромгоҳларида соғломлаштириш тадбирларини ташкил этиш ва уни уюшқоқлик билан ўтказиш борасида ўқув-семинар бўлиб ўтди. Унда жамият Соғликни сақлаш хизмати, Марказий санитария эпидемиология станцияси, Транспорт ички ишлар бошқармаси, темир йўл оромгоҳлари раҳбарлари, маданият ва спорт муассасалари ҳамда бошқа мутасадди ташкилотлар ходимлари қатнашишди.

Тадбирда болалар оромгоҳларининг ўтган  йилги фаолияти ва жорий йили бу борада амалга оширилаётган ишлар хусусида тўхталиб ўтилди. Маълумки, жамият корхоналари тасарруфидаги 5 та болалар соғломлаштириш оромгоҳлари ҳамда “Қўнғирот” профилакториясида ўтган 2016 йил мавсум давомида 6913 нафар темирйўлчилар фарзандлари соғломлаштирилган бўлиб, режа ортиғи билан бажарилган эди. Жорий йил эса 6800 нафар болажонларни соғломлаштириш режалаштирилган. Бу ҳақда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси ўринбосари Йўлдош Назаров сўзлар экан, жорий йил оромгоҳлар жойлардаги комиссиялар томонидан ўрганиб чиқилиб, натижа бўйича чора-тадбирлар, лойиҳа, сметалар тайёрланиб, улар бўйича жамият томонидан мақсадли маблағ ажратилганлиги ва таъмирлаш ишлари бошлаб юборилганлигини таъкидлади.

Семинарда болаларни ёзги соғломлаштириш ва дам олдириш бўйича Республика Мувофиқлаштириш комиссияси томонидан жамият учун ўрнатилган болаларни соғломлаштириш режасини бажариш мақсадида барча болалар оромгоҳлари ҳамда “Қўнғирот” санаторий-профилакторияси 4 навбатда фаолият юритилиши ҳамда уларда болаларни соғломлаштириш муддати 12 кун қилиб белгиланганлиги таъкидлаб ўтилди. Шунингдек, кам таъминланган, кўп болали ва ёш оилалар, жамият тизимидаги корхоналарнинг ногирон ходимлари ҳамда қишлоқ туманларида истиқомат қилаётган ишчи-ходимларнинг фарзандларини ва етим болаларни соғломлаштириш ва уларга йўлланмаларни бепул беришга алоҳида эътибор қаратилди. Уларнинг мароқли дам олишлари учун мавсум давомида кўпгина амалий тадбирлар кўриш белгилаб олинди.

Йиғилишда барча оромгоҳларга малакали педагоглардан тарбиячи ва етакчиларни ишга жалб этиш масаласи  алоҳида  кўриб чиқилди.

Тадбирда Транспорт ИИБ ходимлари ҳам сўзга чиқиб, оромгоҳларда ёнғин хавфсизлиги ва жамоат тартибини таъминлаш юзасидан олиб борилаётган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳақида маълумот беришди. Тадбир сўнггида болаларнинг ёзги дам олишини тўғри ташкил этиш ва бўш вақтларини унумли ўтказишлари борасида қилиниши лозим бўлган ишлар бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!