ОРОМГОҲЛАР КУТУБХОНА ХОДИМЛАРИНИНГ ДИҚҚАТ МАРКАЗИДА
Ёз бошланиши билан юзлаб болажонлар соғломлаштириш оромгоҳларида мазза қилиб дам оладилар. Чунки, яхши хордиқ айниқса тўғри ташкил қилинган дам олиш болалар саломатлигини таъминлайди. Соғлом бола нафақат ота-оналарини бахти балки Ватаннинг нурли келажагидир!
Айни кунларда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча оромгоҳларда болажонлар мароқли ва мазмунли дам олишлари учун барча шарт-шароитлар етарли. Айниқса, маънавият хонаси ва қизиқарли китоблар жамланган кутубхона аллақачон болаларнинг севимли жойларига айланиб улгурган.
Болажонларни у ердаги ҳар бир кунлари мароқли ўтиши учун масъуллар томонидан турли-хил викториналар ва кўрик танловлар ўтказилмоқда. Бу борада Марказий касаба уюшма кутубхонаси ходимларининг хиссалари катта. Хусусан Тошкент вилоятининг Бустонлиқ туманидаги “Янги авлод” ҳамда Ангрен шаҳридаги “Коинот” болалар соғломлаштириш оромгоҳларининг 1-мавсумида “Зукко китобхон” викторинаси ўтказилди. Викторина қатнашчилари ўзларининг билимлари ва китоб мутолаасига бўлган қизиқишларини намоён қилдилар. “Коинот” оромгоҳидаги 14 ёшли Мўминова Нигина, Эргашева Ҳолиса ҳамда Абсаломов Жавоҳирлар шеъриятга бўлган қизиқишлари ҳамда кўп китоб ўқиганликларини амалда намоён қилдилар.
Викторина бахсларга бой бўлди. Болажонлар ўзларини билимли ҳамда интеллектуал салоҳиятга эга эканликларини кўрсатдилар. Шу билан бирга қизиқарли маълумотларга ҳам эга бўлдилар.
Викторина ғолибларига Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти темир йўл минтақавий ташкилоти томонидан болалар бадиий адабиётлари, эртаклар, ҳикоялар тўплами совға қилинди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: