Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ОРОЛНИ ҚУТҚАРАЙЛИК” АКЦИЯСИ ЎТКАЗИЛДИ

Атроф муҳитнинг ифлосланиши, ёнғинлар, сув тошқинлари ва бошқа турли хил табиий офатлар сайёрамизнинг барча қирраларида юз бермоқда. Дунё мамлакатлари, айниқса, Марказий Осиёдаги аҳоли бошдан кечираётган яқин тарихдаги энг йирик глобал экологик фалокатлардан бири Орол денгизининг фожеаси бўлиб, унинг экологик, иқлимий, ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар оқибатларида минтақанинг барқарор ривожланиши, саломатлиги, генофондига ҳамда унда истиқомат қилаётган халқнинг келажагига бевосита хавф туғдиради.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги бошқарма, марказ, корхона, ва ўқув муассасаларининг кўнгилли ёшлари Орол денгизи тубидаги суви қуриган ҳудудларда “яшил қопламалар” – химоя ўрмонзорлари барпо этишни жадаллаштириш мақсадида “Оролни қутқарайлик” акцияси ташкил этилди.

13 февраль куни бўлиб ўтган мазкур акцияга юзга яқин шижоатли ёшлар жалб қилинди.

Акцияда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг олтита минтақавий темир йўл узелларидан ташриф буюрган ёшлар бирдамликда иш олиб бордилар. Бунга “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси ёшлари мезбонлик қилди.

Ҳозирда Оролбўйи ҳудудидаги тузли қумларни атрофга тарқалишини камайтириш ҳамда экологиясини яхшилаш мақсадида саксовул, юлғун ва қорабарақ каби бутасимон ўсимликлар экиш йўлга қўйилган. Мўйноқ тумани ҳокимлигининг маълумотига кўра, ўтган уч йил мобайнида экилган кўчатларнинг мониторингида ижобий ўзгаришлар қайд этилган.

Суви қочган ҳудудларга кўчат экиш кўтаринки руҳда бўлиб ўтди. Дастлаб ўрмон хўжалиги ходимлари саксовулни экиш тартибини ҳашарчиларга кўрсатиб беришди. Шундан кейин темирйўлчиларимиз жавлон уриб ишга киришди. Ҳатто, экиш жараёни мусобақага айланди.

Бунда темир йўл тизимидаги корхона, ташкилот, таълим муассасаларидан тузилган жамоа Орол ҳудудидаги саксовул экиш жараёнида иштирок этмоқдалар. Ҳавонинг совуқлигига қарамасдан ёшлар ишни жадаллик билан олиб борди. Натижада етти гектарга яқин майдонга саксовул ва бошқа кўчатлар ўтқазилди. Буни рақамларга айлантирганда 7000 туб кўчат дегани. Бу кўзланган натижага эришиш учун беш йил муддат керак бўлади. Ропа-роса беш йилдан кейин Оролбўйи ҳудудида катта тўқайзорларни кўришимиз шубҳасиз.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!