Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

“ОНА ВАТАННИ ҚЎРИҚЛАШ ЭР ЙИГИТНИНГ МУҚАДДАС БУРЧИДИР”

Халқимиз азал-азалдан ўзининг мард, жасур йигитлари билан бутун дунёга фахрланиб келган. Ўзбекнинг Алпомишлари Ватан тупроғини муқаддас билиб, ота-онаси ҳамда оиласининг тинчлиги учун доимо хушёр ва шай туришни йигитлик бурчи деб ҳисоблайди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил этилганлигининг 27 йиллиги ҳамда ватан ҳимоячилари кунини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида мамлакатимизда 2018 йил 15 декабрдан 2019 йил 13 январга қадар ватанпарварлик ойлиги ўтказилди. Ойлик доирасида кўплаб тадбирлар уюштирилиб, уларга кенг жамоатчилик жалб этилди.

Шу боис, Марказий касаба уюшма кутубхонасида Тошкент темир йўл муҳандислари институти Миробод академик лицейи ўқувчилари ва ўқитувчилари иштирокида “Она Ватанни қўриқлаш эр йигитнинг муқаддас бурчидир” деб номлаган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирга Тошкент шаҳар, Мудофаа Вазирлигининг Миробод тумани фахрийлар кенгаши раиси, полковник, қатор орден ва медаллар соҳиби Зуфаров Ҳусан Адилович таклиф этилди. Улар ўзларининг жанговар иш фаолияти давомидаги қизиқарли воқеалар ҳамда  хаётий тажрибалари билан ўртоқлашдилар.

– Ўзини шу юрт, шу эл фарзандиман деган ҳар бир ёш учун Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишдек вазифани адо этиш шарафли бурч ҳисобланади. Мен сизлар каби шижоатли ёшларимиз борлигидан хурсандман ва бундан фахрланаман- дейди полковник Ҳусан Зуфаров.

Ватанга муҳаббат, бурч ва садоқат ҳақидаги суҳбат қизиқарли савол жавобларга уланди. Тадбирга лицей ўқувчиларининг мардлик, жасорат ҳақидаги шеърлари, бадиий чиқишлари кўтаринки руҳ бағишлади. Кўзлари чақнаб турган, келажакда ҳарбий бўлишига, Ватан йўлида хизмат қилишга қатъий ахд қилган уқувчилар учун мазкур учрашув ҳақиқий ибрат мактаби бўлди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Mart 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
25262728293031

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!