Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Она тилига муҳаббат – юксак маънавият белгисидир

Тил ҳар бир миллатнинг ўзига хос белгиси, улкан ва бетакрор бойлиги, аждодларнинг бебаҳо меросидир. Шу боис ҳам “Тилга эътибор – элга эътибор”, “Тил билган эл билади” сингари нақлларда бир олам маъно бор.

Шу кунларда республикамизнинг барча ҳудудларида ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганлигининг 28 йиллиги муносабати билан турли тадбирлар, маданий учрашувлар ташкил этилмоқда. “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонасида ҳам “Давлат тили ҳақида”ги Қонуннинг қабул қилинган куни муносабати билан “Она тилига муҳаббат – юксак маънавият белгисидир” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича бўлими ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази ҳамкорлигида ташкил этилган давра суҳбатида корхона мутахассислари, ишчи-ходимлар ҳамда ташриф буюрган меҳмонлар иштирок этишди. Тадбирда Республика Маънавият ва маърифат маркази масъул ходими И. Даминов сўзга чиқиб, она тилимиз – миллат ғурури, унинг энг улуғ қадрияти эканлигини алоҳида айтиб ўтди.

– Миллийлигимиз, буюк тарихимиз, юксак маънавиятимизни ўзида жамлаган она тилимиз софлигини сақлаш, уни бойитиш ва келажак авлодга етказиш инсоний фазилат,  чин фарзандлик бурчидир, – деди И.Даминов. – Ўзбек тилининг ривожи, тараққиёти, теран тадқиқи ва ташвиқи – бебаҳо бойлигимизга масъуллик ҳисси ўзини шу миллатнинг фарзанди деб билган ҳар бир инсоннинг ҳаётий аъмолига айланиши шартдир.Тилимиздаги илк ёзма манбалар милодий V, VIII асрларга мансублиги ҳақида тарихий маълумотлар борлиги айтилди. Мавлоно Лутфий, Алишер Навоий,  Заҳириддин Муҳаммад Бобур ҳамда Машраб каби халқимизнинг буюк сўз санъаткорлари тилимизда гўзал ва бетакрор назм дурдоналарини яратиб, унинг умрбоқийлигини таъминлаб кетганлар. Назм мулкининг султони ҳазрат Алишер Навоий халқимизнинг тили, миллий анъаналари, қадриятларига чуқур ҳурмат билан ёндашган. Бу борада Абдулла Авлонийнинг “Ҳар бир миллатнинг дунёда борлигини кўрсатадиган тил ва адабиётдир. Миллий тилни йўқотмоқ  миллатнинг руҳини йўқотмоқдир” деган ҳикматли сўларида теран маъно мужассамдир.

–Давра суҳбатида ҳали мамлакатимиз мустақилликни қўлга киритмаган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ўзбек тилига давлат тили мақоми берилиши буюк жасорат намунаси, халқимизнинг маънавий ҳаётидаги муҳим воқеа бўлгани таъкидланди, – дейди “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг Маънавий ва маърифий ишлар бўйича масъул ходими Раъно Рахманова. – Расмий идораларда иш асосан давлат тилида юритилмоқда. Давлат ҳокимияти, маҳаллий ҳокимликлар ва бошқарув органларининг ҳужжатлари давлат тилида қабул қилинмоқда. Айни вақтда мамлакатимиз ҳудудида яшовчи миллат ва элатларнинг тилларига иззат – ҳурмат билан муносабатда бўлиш таъминланмоқда, уларни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратилмоқда.

Тадбир сўнггида меҳмонлар корхона мутахассислари ва ишчи-ходимларининг она тилимиз тарихи, жаҳон миқёсида тутган ўрни ва бугун халқимиз орасида тилимизга бўлган муносабат ҳақидаги саволларига атрофлича жавоб беришди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!