Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

«Омонхона» шифо маскани имкониятлари кенгайди .

Сурхондарё вилоятининг Бойсун туманида жойлашган “Омонхона” бальнеологик даволаш муассасаси бугунги кунда кўркам бинолари, қулай шарт-шароитлари ва гўзал табиат манзараси, табиий шифобахш сувлари билан республикамизнинг барча ҳудудларидан дам олувчилар ва даволанувчиларни ўзига жалб қилиб келаяпти. “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти раҳбариятининг ташаббуси билан жаҳон талаблари даражасида замонавий кўринишда қад ростлаган ушбу масканда ошқозон-ичак, қандли диабет, юрак-қон томир, жигар, ўт, умуртқа поғонаси касалликлари билан оғриган беморлар шифо топмоқда.
“Омонхона” маъданли суви Сурхондарё вилоятининг Бойсун тумани, Омонхона қишлоғи тоғ этакларидан сизиб чиқади. Бу табиий булоқ суви бўлиб, экологик тоза, санитар-бактериологик ва кимёвий кўрсаткичлари истеъмол қилиш учун яроқли ҳисобланади. Унинг таркибида сульфат, магний, азот ионлари мавжудлиги қолаверса, кремний кислотаси, темир, алюминий ва бошқа кўплаб микроэлементлар ҳам мавжуд бўлиб, айниқса сульфат ва магний ионлари меъёрдагидан бир неча баробар кўплиги учун юқори даражада ўт ва пешоб ҳайдовчи ҳамда қон босимини тушириш хусусиятига эга.
Маълумотларга кўра, 2010 йилдан 2016 йилнинг шу давригача юртимизнинг барча худудларидан 7500 нафарга яқин бемор бу ерда даволанган. Шундан 2715 нафари темирйўлчилар ва уларнинг оила аъзоларидир. Шифо масканида дам олувчиларга юқори даражада хизмат кўрсатиш ташкил этилган.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бугунги кунга қадар даволанувчиларнинг асосий қисми баҳор фаслининг сўнгги ойларидан бошлаб, октябрь ойига қадар бу ерга келиб даволанишар ёки бўлмаса “Омонхона” маъданли сувини олиб кетишар эди. Эндиликда бундай табиий шифобахш сувдан республикамизнинг барча аҳолиси, қолаверса, юртимизга ташриф буюраётган меҳмонлар ҳам баҳраманд бўлиши мумкин. Боиси куни-кеча “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ҳамда Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши билан ҳамкорликда “Омонхона” бальнеологик даволаш маскани ҳудудида “Бойсун сув қадоқлаш” масъулияти чекланган жамияти ташкил этилди. Корхонанинг тантанали очилиш маросимида сўзга чиққан Ўзбекистон темир йўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши раиси Тоирхон Нуриллаев мазкур мажмуанинг ишга туширилиши натижасида аҳолимизга “Асл омонхона” сувини етказиб берилиши баробарида, 40 нафарга яқин қишлоқ ёшлари ҳам иш билан таъминланишини алоҳида таъкидлаб ўтди. Дарҳақиқат, муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишда “Аҳолини иш билан таъминлаш биз учун нафақат иқтисодий, айни пайтда катта ижтимоий аҳамиятга эгадир”,- деб бежизга эътироф этмади. Ушбу корхона чет элда ишлаб чиқарилган илғор замонавий асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланган бўлиб, унда қулай ва хавфсиз меҳнат шароитлари яратилганлиги билан ажралиб туради, – деди Т.Нуриллаев.
Бундан 10-15 йил илгари ушбу ҳудуд ташландиқ ҳолатда эди,- дейди Бойсун туманидаги Қўнғирот фуқаролар йиғини раиси Эшдавлат Тошбоев. ¬ “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти томонидан замонавий бинолар барпо қилиниб, фуқароларнинг саломатлигини тиклайдиган жуда чиройли масканга айлантирилди. Мана энди шу ернинг ўзида сувни қадоқлайдиган корхонанинг ташкил этилиши эса бизни янада қувонтирди. Ёшларимиз иш билан таъминланмоқда, қолаверса, бутун республикамиз аҳолисига тоза, шифобахш “Асл омонхона” суви етказиб берилиши билан янада аҳамиятлидир.
Маълумотларда қайд қилинишича, бу шифобахш сувдан баҳраманд бўлиш ва даволаниш учун қўшни республикалардан ҳам беморлар ташриф буюришади. Шуни инобатга олиб, корхона маҳсулотларини келажакда нафақат ички бозорга, балки хорижий давлатларга экспорт қилиш ҳам кўзда тутилмоқда.
Корхонамизга ўрнатилган асбоб-ускуналар жаҳон стандартларига тўлиқ жавоб беради,-дейди “Бойсун сув қадоқлаш” МЧЖ директори Аброр Жабборов. Ёшларимиз ушбу технологиялар билан ишлашни қисқа муддатда ўрганиб олишди. Дастлаб бир сменада иш бошладик. Турли ҳажмдаги пластик ва шиша идишларга сув қадоқлаш йўлга қўйилди. Яқин кунларда фаолиятимизни янада кенгайтиришни режалаштирганмиз.
Тадбирда иштирокчилари корхона фаолияти билан яқиндан таништирилди ҳамда улар учун дастурхон ёзилиб, миллий таомлар тортиқ этилди. Санъаткорлар томонидан тақдим этилган концерт дастури эса барчага кўтаринки кайфият бахш этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!