Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

ОММАВИЙ МАДАНИЯТ: ГЛОБАЛ ХАВФ ВА ХАТАРЛАР

Жорий йил 6 сентябрь куни “Қўнғирот МТУ” УК Ёшлар иттифоқи етакчилар Кенгаши ҳамда Касаба уюшмаси Ҳудудий қўмитаси билан биргаликда “Оммавий маданият: глобал хавф ва хатарлар” мавзусида диний-маърифий тарғибот йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Халқ депутатлари Қўнғирот тумани Кенгаши депутати Б.Уалибаева, Қўнғирот Адлия бўлими бошлиғи Ж.Мамбедуллаев, Қўнғирот маънавият-маърифат бўлими бош мутахассиси Б.Смамутов, Қўнғирот ФХДЁ мутахассиси Ж.Мусаева, УЁИ Қўнғирот тумани Кенгаши раиси ўринбосари Х.Артиковлар қатнашдилар.

Тадбирда, ҳозирги кунда миллат маънавиятига хавф солаётган таҳдидлардан бири оммавий маданиятдир. Оммавий маданият ХХ аср ўрталарида шаклланган феномен бўлиб, унга қисқароқ ва тушунарлироқ қилиб таъриф берадиган бўлсак, оммавий маданият-бизга четдан кириб келаётган миллий ҳамда диний қарашларимизга ёт маънавий ва ахлоқий иллатларни ўз ичига олган хуружлар йиғиндиси ҳақида батафсил айтиб ўтдилар.

Йиғилиш иштирокчиларнинг барчасида катта қизиқиш уйғотиб, аудиторияни баҳс-мунозарага чорлади. Бу ўз навбатида ўтказилган тадбирнинг таъсирчан ва қизиқарли ўтишига имкон берди. Савол-жавоб, интерактив кўринишида ўтган тадбир кенг жамоатчилик, айниқса ўсиб келаётган ёш авлод онгининг шаклланишига, уларни ёвуз таъссуротлардан асрашга, маънавий иммунитетини кучайтиришга катта ёрдам беради.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!