ОИЛАВИЙ СПОРТ МУСОБАҚАСИ
Мамалакатимиз мустақиллигининг 27 йиллиги муносабати билан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқаруви касаба уюшмаси қўмитасининг ташаббусига кўра, 1-2 сентябрь кунлари “Хўжакент” дам олиш масканида темирйўлчилар ҳамда уларнинг оила аъзолари ўртасида спортнинг 5 тури бўйича мусобақа ўтқазилди.
Бундан кўзланган мақсад табиат қўйнида саломатликни янада мустаҳкамлаш билан бирга, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилишдан иборатдир. Ушбу мусобақада жами 20 дан ортиқ корхона ва бўлимлардан темирйўлчиларнинг оилалари ва фарзандлари иштирок этдилар.
Мусобақанинг ароқон тортиш шарти бўйича 1-ўринни У.Саидовлар оиласи (“Хўжакент дам олиш маскани ходими”), 2-ўринни Н.Нурматовалар оиласи (Ахборот хизмати ходими), 3-ўринни А.Муқимовлар оиласи (Персонални бошқариш ва кадрлар тайёрлаш бошқармаси ходими) қўлга киритди.
Футбол шарти бўйича 7 нафардан иборат ўйинчилардан тузилган 3 та гуруҳ бир-биридан қизиқарли бўлган ўйин намойиш этишди. Натижаларга кўра “Афросиёб” жамоаси ғолиб бўлди.
Сузиш мусобақаси бўйича 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўринни Н.Шагиазова (Капитал қурилиш дирекцияси ходими) оиласининг кичик фарзанди, 10 ёшдан 15 ёшгача бўлган болалар ўртасида 1-ўринни Н.Шагиазова (Капитал қурилиш дирекцияси ходими) оиласининг катта фарзанди, 15 ёш ва ундан катта ёшлилар ўртасида 1-ўринни И.Ларкова (Иқтисодий прогнозлаш бошқармаси ходими) оиласининг фарзанди қўлга киритди.
Стол тениси бўйича 1-ўринни Н.Боймуратов (Ахборот ҳисоблаш маркази ходими), 2-ўринни Р.Воитов (Логистика юк ва тижорат ишлари бошқармаси ходими), 3-ўринни Б.Зиёвуддинов (Ягона диспечирлик маркази ходими)лар эгаллашди.
Бундан ташқари темирйўлчиларнинг 3 ёшдан 10 ёшгача бўлган фарзандлари ўртасида кегли бўйича беллашув ўтказилиб, иштирок этган болаларга совғалар улашилди.
-Ҳар йили ушбу спорт мусобақаси ходимлар ўртасида ўтказилиши анъанага айланган, бироқ бу йилгиси бошқаларидан фарқли ўлароқ, табиат қўйнидаги дам олиш масканида ўтказилди. Мақсад-темирйўлчи ходимларнинг оиласида соғлом муҳитни яратиш, оилавий спорт турларини тарғиб қилиш, – дейди Касаба уюшмаси бошқарув раиси Шаҳло Умарова.
Мусобақанинг ҳар бир тури бўйича натижалари эълон қилиниб, ғолиблар касаба уюшмаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Темирйўлчилар нафақат куч синашдилар, балки табиат қўйнида дам олиб, маданий ҳордиқ ҳам чиқаришди.
Spelling error report
The following text will be sent to our editors: