Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НУРГА ЙЎҒРИЛГАН УМР

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон халқ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини нишонлаш тўғрисидига қарори ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг турли ҳудудларида шоир ижодига бағишланган маънавий-маърифий тадбирлар, шеърият кечалари ўтказилмоқда. Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхонада ҳам шоир ижодий меросини тарғиб қилишга бағишланган “Нурга йўғрилган умр” мавзусида тадбир бўлиб ўтди. Инсон қалби шеърият билан гўзалдир, халқимизга ҳос орият ва ғурурни, истиқлолни гўзал шеър ва достонларда тараннум этган, жаҳоннинг кўплаб асарларини ўзбек тилига таржима қилиб, ўзбек шеъриятида ўзига хос мактаб яратган Эркин Воҳидов замонавий адабиётимизнинг ёрқин намоёндаларидан бири ҳисобланади. Шоирнинг “Тонг нафаси”, “Қўшиғим сизга”, “Ёшлик девони”, “Келажакка мактуб”, “Руҳлар исёни”, “Муҳаббат дашти”, “Нидо” каби шеърий тўпламлари ҳамда “Ўзбегим” қасидаси ҳар биримизни бахт ва шодликни ҳис этишга, тинчлик ва хотиржамликни қадрлашга, инсоний фазилатлар эгаси бўлишга ундайди. Эркин Воҳидовнинг ҳаёт йўли, бетакрор ижод йўли халқимиз, айниқса, ёш авлод учун ибрат мактабидир. Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод академик лицейининг ўқитувчи ва ўқувчилари ҳамда бир гуруҳ китобхонлар иштирок этган учрашувда Халқаро “Олтин мерос” хайрия жамоат фонди раиси, халқимизнинг таниқли шоири Амирқул Каримов иштирок этди ва Эркин Воҳидов ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳамда жаҳон адабиётидан таржима қилган шеърий тўпламлари ҳақида маъруза қилди, парчалар ўқиди. Шоир ёзиб қолдирган шеърий асарлар, қасидалар, таржималари ўзбек шеъриятининг ривожланишига катта ҳисса қўшганини айтиб ўтди. – Буюклар ҳар доим миллатни бирлаштиради, халқларни жипслаштиради, гарчи ўзбек халқининг машҳур шоири Эркин Воҳидов орамизда йўқ бўлсада, унинг халқимиз қалбидан жой олган асарлари, шеърий тўпламлари бизни бирлаштириб турибди, – деди А. Каримов. – Ўз шеърларига Ватан тақдири, халқимиз дарди, орзу умидларини жо қилган улуғ шоиримизнинг ҳикматларга тўлган шеърий асарлари асрлар давомида халқимиз маданияти ва маънавиятини юксалтиришга хизмат қилиши шубҳасиз. Анжуманда Амирқул Каримов ижод махсули бўлган “Кўк қушлари”, “Тарихнинг узилган парчаси” ҳамда “Буюклик йўли” каби шеърий тўпламларини Марказий касаба уюшма кутубхонаси раҳбари Дилафрўз Каримовага кутубхона фонди учун совға қилди. Шундан сўнг таниқли хофиз Абдурашид Исоқовнинг шоир қаламига мансуб шеърларидан жонли ашулалар ижро этиши ўқувчилар томонидан олқишлар билан қабул қилинди. – Ўзбек халқининг улуғ шоири Эркин Воҳидов таваллудининг 80 йиллигини хотирлаш мақсадида ташкил этилган учрашув биз ёшларни шоир ижоди, ҳаёт йўли, таржимаи ҳоли билан янада яқинроқ таништирди, – дейди лицейнинг 2-босқич ўқувчиси Севара Қозоқова. – Шоирнинг шеърларида халқимизнинг ўтмиши, келажаги, бошидан ўтказган ҳаёт йўли акс этган. Уларнинг ҳар бир шеърларини ёд олганимизда қалбимизда Ватанга муҳаббат, фидойилик каби туйғулар янада шаклланади. Мен ҳам шоирга ҳавас қилган ҳолда уларнинг ижодларидан илҳомланиб, турли мавзуларда шеърлар ёзиб тураман. Ҳар доим шеър ёзганимда шоир сиймоси кўз ўнгимда гавдаланиб туради. Тадбирда 1-сонли Миробод академик лицейининг “Тиллар” кафедраси мудири Гўзал Муротова ҳамда шоира ва журналист, Қизил ярим ой жамияти Кенгаши мутахассиси Феруза Орипова ўқувчиларга Эркин Воҳидов оиласи, ҳаёт йўли, ижодий фаолияти ҳамда у билан бўлиб ўтган қизиқарли учрашувлар ҳақида маълумот беришди, оила ва дўстлар даврасидаги суратлари экран орқали намойиш этилди. Учрашув сўнггида ўқувчилар томонидан шоирнинг шеърий тўпламлари ҳамда “Рухлар исёни” достони ўзбек, рус ва инглиз тилларида ижро этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!