Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НАВРЎЗ МИЛЛИЙ ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ КЎЗГУСИ

“O’temiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамиятида  Республика Маънавият тарғибот маркази билан ҳамкорликда “Наврўз миллий қадриятларимиз кўзгуси” мавзусида  маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирда маънавиятшунос олимлар, саънаткорлар, кенг жамотчилик вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этдилар.

— Ўзида яратувчилик, яшариш, янгиланиш билан боғлиқ энг эзгу ва ҳаётбахш ғояларни ўзида мужассамлаштирган Наврўз байрами жуда қадимий ва барҳаёт қадриятдир, — дейди “O’temiryo’lyo’lovchi” акциядорлик жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Рустам Абдувалиев. — Асрлар давомида халқимиз дилига ҳаётсеварлик, бунёдкорлик, меҳр-мурувват, тинчлик, мўл ҳосил ва қут-барака ғоясини сингдириб келган бу фусункор байрам яшариш ва янгиланиш, руҳий покланиш тантанаси ҳисобланади.

Тадбирда таъкидланганидек, Наврўзи олам ўлкамизга қадам қўйиши билан ҳар биримиз ён-атрофимиздаги мавжудотнинг уйғониши, куртаклар ва гул-чечаклар очилиши, еру кўк  бағрида юз бераётган ўзгаришлардан, баҳор нафасидан баҳраманд бўламиз, она табиатимизнинг узвий ва ажралмас бир қисми эканимизни беихтиёр чуқур ҳис қиламиз. Айни шу паллада ҳуддики табиат билан уйғун ва муштарак бўлиб, бу осуда ҳаётни ҳар бир кунининг қадрига етиб, шукуроналик ҳиссиёти билан яшаш кераклигини яна ва яна бир бор англаймиз. Бундай ажойиб лаҳзаларда миллати, тили, динидан қатъи назар, юртимизда яшаётган ҳар қайси инсон, ҳар қайси оила шоду хуррамлик билан баҳор соғинчи ва орзу-ниятларини, ёруғ чеҳрасини намоён этишга интилади.

У ота-боболаримиз тўплаган яхши фазилатлар ва хислатлар, қадриятлар, аънаналарнинг мажмуини ўзида мужассам этади.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад – Наврўз байрамининг аҳамияти нафақат бир миллат, халқ доирасида эмас, балки бутун бир минтақа халқлари теграсида ўз тажассумини топиши, шу файзли, шодиёна кунларда ҳар қандай гина ва аразлар, низо ва адоватлар унутилиши, юртдошларимиз сумалак, халим, кўксомса каби тансиқ таомлар тортилган дастурхонлар атрофида тўпланиб, қалбини дунёга кенг очиб, Наврўз неъматларини, байрам қувончини яқинлари, ёру биродарлари билан баҳам кўриши, ҳозирги кунда дунёда содир бўлаётган глобаллашув шароитида, “оммавий маданият” таҳдид солиб турган бир пайтда асоси жуда қадимга бориб тақаладиган шу каби миллий байрамларнинг ўрни ҳақида маълумотлар беришдан иборатдир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!