Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НАВРЎЗ — МЕҲР-МУРУВВАТ ВА ЭЗГУ ОРЗУЛАР АЙЁМИ

Наврўз айёми азалдан меҳр-оқибат, саховат, бағрикенглик ифодаси бўлиб келган. Ота-боболаримиз бундай кунларда фақат эзгу ишлар қилишга, кексаларнинг дуосини олиб, хаста-ю муҳтожларга меҳрибонлик кўрсатишга интилганлар. Ўтмишда Наврўз куни урушлар тўхтаган, гина-кудуратлар унутилиб, элда тинчлик, осойишталик қарор топган.

Бугунги кунда ҳам, истиқлол туфайли, мўътабар қарияларимиз, ота-оналаримизнинг ҳурмат-эҳтиромини жойига қўйиш, жамиятимизда меҳр-оқибат, катталарга ҳурмат ва кичикларга иззатда бўлиш, ҳеч кимни ёлғиз ва эътибордан четда қолдирмаслик ҳаётимизнинг бир бўлаги, қадриятга айланиб қолган. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 23 февралда “2018 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинган кундан бошлаб маҳаллаларда, шаҳар ва қишлоқларда ҳашарлар, кенг кўламдаги ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари ташкил этилди.

Наврўз байрами барча шаҳар ва қишлоқларимизда умумхалқ сайиллари тарзида ўтаётгани унга ўзгача файз ва шукуҳ бағишламоқда.

21-22 март кунлари эрта тонгдан бошлаб,  “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги Марказий темирйўлчилар маданият саройи ҳудудидаги боғда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан халқ сайиллари ўтказилмоқда.

Карнай-сурнай садолари остида бошланган сайлда Марказий темирйўлчилар маданият саройи қошидаги “Ниҳол”, “Санам” ашула ва рақс ансамбллари,  “Серпантинки” намунали болалар рақс жамоаси ҳамда элимизнинг таниқли хонандалари ва жамоалари  миллий урф-одат ва анъаналарга, бетакрор қадриятларимизга садоқат, юртни кўз қорачиғидек асраш, ватанпарварлик туйғулари акс эттирилган саҳна кўринишлари намойиш этилди. Наврўз тарихига оид маълумотлар, миллий урф-одатларимизга оид бадиий чиқишлар барчага кўтаринки кайфият улашди.

Сайл доирасида халққа сумалак, кўк сомса каби баҳорий таомлар юртимизда етиштирилган нозу-неъматлар намойиши, халқ ўйинлари, китоб ярмаркаси ташкил этилди. Сайлга ташриф буюрганлар учун ош ва бошқа таомлар тайёрланди.

Шунингдек, жамиятимизда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатлик, инсонийлик, бағрикенглик ва бунёдкорлик, хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш, ёш авлодни миллий анъаналаримизга садоқат ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида камол топтириш ҳамда Наврўз умумхалқ байрамини муносиб кутиб олиш мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши ҳамда Марказий касаба уюшма кутубхонаси ташаббуси билан “Зукко китобхон” викторинаси ташкил этилиб, унда ўзининг билими ва кўп китоб ўқиганлиги билан тайёрланган саволларга тез ва тўғри жавоб берган иштирокчиларга эсдалик совғалари топширилди.

Сайлга темирйўлчилар, транспорт қурувчилари, метрополитен ходимлари ва уларнинг оила аъзолари, фахрийлар ҳамда Тошкент шаҳар аҳолиси ташриф буюришди. Боғ ҳудудида болажонлар қувнаб ўйнашлари учун батут, ўзи юрар машиналар ва каруселлар ўрнатилиб, унда болалар мириқиб ўйнашди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!