Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НАВРЎЗ — ХАЛҚ САЙЛИ, ХАЛҚ ШОДИЁНАСИ

Юртимизга янги кун, янгидан янги орзу умидлар, қадриятлар муштарак — Наврўзи олам ташриф буюрди.

Азал-азалдан Наврўз ҳаётнинг энг яхши томонларини акс эттирадиган кўзгу бўлиб келган. Халқимиз Наврўз байрами куни энг яхши одатларни намойиш қилиб, гўзал либос ва кийимлар кийишган, лаззатли таомлар тайёрлашган, ўзларидаги қобилиятларини, ижодий ҳаваскорликни намойиш этганлар ҳамда кўтаринки кайфиятда бўлганлар.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти тасарруфидаги барча минтақавий темир йўл узелларида Наврўз сайиллари бўлиб ўтди.

Қўқон минтақавий темир йўл узели ҳамда касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан Наврўз байрами муносабати билан байрам арафасида шаҳар кўчалари, корхона-ташкилотлар очиқ майдонларида тозалаш ва ободонлаштириш ишлари олиб борилди. “Қўқон” вокзали, станциялар атрофлари, “Темирйўлчилар” маданият саройи атрофларига кўкаламзорлаштириш мақсадида гул кўчатлари экилди.

“Наврўз – қадриятларимиз тимсоли” номли маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилди. Андижон ва Қўқон вилоятлари ҳудудида тизимдаги барча корхоналарда Наврўз байрами кенг нишонланди. Байрам сайилларига Ўзбекистонда хизмат кўрсатган таниқли артистлар таклиф этилди. Сайлда турли ярмаркалар, кўклам таомларидан дастурхонлар ёзилди. Корхоналар ва бекатларда сумалак сайиллари ташкил этилди.

“Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси  ва унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда меҳнат қилаётган ишчи – ходимлар ўртасида  дартс, арқон тортиш, тош кўтариш, шашка ва шахмат ҳамда кураш каби спорт турлари бўйича мусобақалар бўлиб ўтди.

Наврўз байрам тадбирида  сумалак сайли уюштирилди. Сайилга миллий кўриниш бериш мақсадида “ўтов уйи” қурилди. Меҳнат қилаётган ишчи- ходимларга ва меҳнат фахрийларига концерт дастурлари намойиш этилди.

“Қўнғирот” минтақавий темир йўл узели  унитар корхонаси  ҳудудий касаба уюшмаси қўмитаси ва унинг тасарруфидаги бошланғич касаба уюшма қўмитаси ташкилотлари томонидан ногирон, ёлғиз, боқувчисини йўқотган қариялар ва меҳнат фаҳрийлари ҳолидан хабар олиниб, уларга озиқ – овқат  тўпламлари ва моддий ёрдам берилди.

“Термиз минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси ва темир йўл шифохонасида сумалак сайли ўтказилди. Сайлга кекса меҳнат фахрийлари  таклиф  этилиб, байрам дастурхони ёзилди. Ишчилар ўртасида соғлом турмуш тарзини тўғри шакллантириш мақсадида спорт мусобақалари ўтказилди. Мусобақада 320 нафар  уюшма аъзоси иштирок этиб, ғолиблар касаба уюшмасининг совғалари билан тақдирланишди.

“Бухоро минтақавий темир йўл узели унитар корхонаси  ҳамда унинг тасарруфидаги корхона ва ташкилотларда Наврўз умумхалқ байрами муносабати билан ишчи-ходимлар ўртасида стол тенниси, дартс, шашка, шахмат, мини-футбол спорт ўйинлари ва   варрак  учириш мусобақаси  бўлиб ўтди. Ғолибларга эсдалик совғалари топширилди. Шунингдек,  Бухоро темирйўлчилар маданият  саройида Наврўз байрамининг тарихи, анъана ва қадриятларимизни кенг тарғиб этиш мақсадида  сумалак сайли ва  “Наврўз – янгиланиш  ва яшариш фасли”  мавзусида  китоблар кўргазмаси ташкил этилди.  Ҳудудий қўмита томонидан   темирйўлчиларга   китоблар  тақдим этилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!