Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

Наврўз байрами муносабати билан ўтказиладиган умумхалқ ҳайрия ҳашарида касаба уюшмалари томонидан амалга оширилган ишлар тўғрисида

Наврўз умумхалқ байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-оқибат ва ҳамжихатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳудудини ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларида касаба уюшмаларининг фаол иштирокини таъминлаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 4 мартдаги 176-ф-сонли фармоийшини, шунингдек 2016 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича Ўзбекистон  касаба  уюшмалари  Федерацияси  Кенгаши  раёсатининг  ушбу  масала  бўйича  2016  йил 10 мартда қабул  қилган  2-33”с”-сонли  қарорини  амалий  бажариш  мақсадида тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раёсатида ўтказиш тўғрисидаги 2016 йил 10 мартдаги 6”о” -сонли қарор қабул қилинди ва ижро учун аъзо ҳамда тасарруфдаги ташкилотларга етказилди.

Жорий  йилнинг  12-13  март  кунлари  “Ўзбекистон  темир  йўллари”  АЖ  тизимидаги барча корхоналарда умумхалқ хашари ўтказилиб,  ободонлаштириш,  кўкаламзорлаштириш  ишлари  ҳамда  ариқ  ва  зовур  ҳамда  корхоналар  ҳудудларини  чиқиндилардан  тозалаш  ишлари  амалга  оширилди.  Жорий йилнинг 12-13 март кунлари “ЎТЙ” АЖ тасарруфидаги корхоналар ишчи-ҳодимлар қатнашмоқдалар.

Умумхалқ хашар кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги корхона, ташкилот ва муассаса ҳамда болалар соғломлаштириш оромгоҳларнинг ҳудудларига  мевали,  манзарали  дарахт кўчатлари ҳамда ҳар хил турдаги гул кўчатлари экилди.

“ЎТЙ” АЖ тасарруфидаги корхоналари, ташкилот-муассасалари ва касаба уюшма ташкилоти раҳбарлари ишчи ҳодимларининг бир кунлик иш ҳақларининг тегишли “Маҳалла” ҳайрия жамоат фондининг ҳисоб-рақамларига  ўтказиш бўйича иш олиб борилмоқда.

Шунингдек, Наврўз байрами арафасида  корхоналарда меҳнат фаҳрийлар ҳолидан хабар олиш ишлари амалга оширилмоқда.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!