Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НАТИЖА, САМАРА ВА РЕЖАЛАР МУҲОКАМАСИ

14 август куни Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмасининг VIҚурултойи бўлиб ўтди.

Унда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгашининг 2010-2015 йиллардаги фаолияти, касаба уюшмалари аъзоларининг меҳнатга доир ҳуқуқлари, ижтимоий-иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва касаба уюшмаларининг келгусидаги вазифалари ҳамда тафтиш комиссияси ҳисоботи  тингланди. Шунингдек, Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Уставига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳамда бошқа ташкилий масалалар кўриб чиқилди.

Йиғилишда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Қутлимурот Собиров 2010-2015 йиллардаги фаолияти тўғрисида маъруза қилди.

— Ўз сафида 80 мингдан ортиқ касаба уюшма аъзоларини бирлаштирувчи Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ бошқаруви билан ўзаро ижтимоий-шерикчилик асосида темирйўлчилар ва транспорт қурувчиларининг ижтимоий-иқтисодий, маънавий, касбий ҳуқуқ ва манфаатларини муҳофаза қилишни таъминлаш, қулай ва хавфсиз иш шароитларини яратиш, бандликка кўмаклашиш ишларида фаол иштирок этиб келмоқда, — деди Қ.Собиров ўз сўзида.

Маълумки, касаба уюшмалари фаолиятида меҳнат қонунлари ва жамоа шартномалари ижросини назорат қилиш, ишчи-ходимларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, уларнинг муносиб шароитларда меҳнат қилишлари ва саломатликларини тиклашларига кўмаклашиш, ташаббус ва изланишларини рағбатлантириш муҳим аҳамият касб этади. Ўтган даврда тармоқ касаба уюшмаси Республика Кенгаши томонидан бу борада ҳам муайян ишлар амалга оширилди.

Анжуманда таъкидландики, ҳозирги кунда тармоқда 260 ўринли “Чимён” санаторияси, 200 ўринли “Назарбек” ва 50 ўринли “Сиҳатгоҳ” ва “Қўнғирот” санаторий-профилакторийлари ҳамда бир вақтнинг ўзида 240 нафар дам олувчига хизмат кўрсатаётган “Хўжакент” дам олиш оромгоҳи ҳамда 5 та болалар соғломлаштириш оромгоҳлари фаолият юритиб келмоқда. Темирйўлчилар ва улар оила аъзоларининг ҳордиқ чиқариши ва саломатлигини тиклаш масалалари Республика Кенгашининг доимий эътиборидадир. Ўтган беш йил давомида меҳнат аҳли ва уларнинг оила аъзоларига 20438 та имтиёзли йўлланма ажратилди. Жумладан, санаторийларга 3526 та, дам олиш уйларига 1487 та, санаторий-профилакторийларга 7708 та йўлланмалар ажратилиб, ижтимоий-суғурта маблағларидан 3 млрд. 19 млн. сўм, сув спорти саройига олинган 7514 та йўлланма учун 148 млн. 234 минг сўм миқдорида маблағ сарфланди. Сиҳатгоҳларга ажратилган йўлланмаларнинг 1087 таси ёки 5,3 фоизи ишчи-ходимларга бепул тарқатилди.

“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти корхоналари тасарруфидаги 5 та болалар оромгоҳларида ўтган беш йил давомида 34382 нафар болалар соғломлаштирилиб, ходимларни ижтимоий ҳимоялаш мақсадида 7800 та йўлланма кам таъминланган ва кўп болали оилаларнинг фарзандларига имтиёзли равишда ажратилди.

Йиғилишда кун тартибидаги бошқа масалалар бўйича ҳам маъруза ва мулоҳазалар тингланди. Делегатлар ҳисобот даврида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг фаолиятини қониқарли деб топишди, жумладан тафтиш комиссиясининг ҳисоботи ҳам тасдиқланди.

Қурултойда Қутлимурот Собиров Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси этиб қайта сайланди. Шунингдек, тадбирда Республика Кенгаши ва тафтиш комиссияси аъзолари янги таркибда сайландилар.

Шу куннинг ўзида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси VI-Қурултойи қарори билан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг VII-Қурултойига делегатлар ҳамда Федерация Кенгаши аъзолигига вакиллар сайланди. Бундан ташқари, Қурултойда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси фаолиятининг 2016-2020 йилларга мўлжалланган стратегик йўналишлари лойиҳаси ҳам маъқулланди.

Анжуман ишида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ Бошқаруви раисининг биринчи ўринбосари Д.Деҳқонов ва Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси раисининг биринчи ўринбосари Т.Тешабоев иштирок этди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!