Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

НАСЛЛИ ҚОРАБАЙИР ОТЛАР СОНИ 97 БОШДАН 206 БОШГА КЎПАЙДИ

Юртбошимиз Шавкат Мирзиёевнинг ташаббуси билан мамлакатимиз ҳудудида қорабайир наслли отларини кўпайтириш, парваришлаш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Шундан сўнг “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти бошқарув раисининг 2019 йил 17 апрелдаги 452-Н сонли “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси таркибида ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлмаган қорабайир отчилик мажмуасини ташкил қилиш тўғрисида”ги буйруғига асосан “Қарши минтақавий темир йўл узели” унитар корхонаси қошида Қорабайир отчилик мажмуаси ташкил этилиб, 70 га яқин янги иш ўринлари яратилди.

Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида, Марказий Осиёда ягона бўлган “қорабайир” отлар наслини кўпайтириш ва боқишга йўналтирилган мажмуа майдони яшил зона, микроиқлим тизими билан кўкаламзорлаштирилди. Бу ерда барча талабларга жавоб берувчи ветеренар блоклари, ювиниш хоналари барпо этилди. Очиқ ва ёпиқ турдаги миллий ва халқаро мусобақалар ҳамда машғулотлар ўтказишга мўлжалланган кенг майдонлар зарур жиҳозлар билан таъминланди.   Мажмуада отларни юргизиш учун мўлжалланган махсус қумли ва сувли мосламалар, шунингдек, тойлар учун эса кенг қўралар ташкил этилди.                           У ерда етиштирилаётган отларни спортга тайёрлаш учун барча шароитлар  муҳайё этилиб, 4 та блокдан иборат отхоналарда 1 ёшдан уч ёшгача бўлган тойлар ва ундан катта ёшдаги отлар парвариш қилинмоқда.

 Мутахассис С.Бегматовнинг айтишича, 2019 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра мажмуада 97 та йилқилар мавжуд бўлган бўлса, бугунги кунда уларнинг сони 206 тага етказилди. Отларни парваришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, уларни арпа, буғдой, беда пичани, турли мева ва сабзавотлардан ташқари минерал тузлар, ҳар-хил фойдали витаминлар, суяк уни, балиқ мойи, тухум каби отлар учун махсус озуқалар берилмоқда. Бундан мақсад отларни ҳар тарафлама камолотга етказишдир. Шунингдек бияларга, наслли айғирларга, ишчи отларига, спорт отлари ва тойларга алоҳида озуқа рациони ишлаб чиқилган. Уларнинг ҳар бири қатъий режим асосида озуқлантирилаяпти.

Мухтасар қилиб айтганда, Қорабайир отчилик мажмуаси жамоаси қорабайир отларини жаҳон миқёсида бренд маҳсулотга айлантиришга ҳаракат қилишаяпти. Бундан кўзланган асосий мақсад эса жаҳон ареналарида юртимизда етиштирилган қорабайир отларини кўришдир.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!