Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУСОБАҚА ҒОЛИБЛАРИ АНИҚЛАНДИ

24-25 июль кунлари “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятида кегли спорт тури бўйича мусобақа ташкил этилди.

Жамият Бошқарма касаба уюшма қўмитаси ҳамда “Локомотив” марказий жисмоний спорт клуби ташаббуси билан ташкил этилган мусобақанинг биринчи кунида бошқармаларнинг 40 нафарга яқин хотин-қизлари ғолиблик учун баҳслашишди. Мусобақа давомида ҳар бир иштирокчи уч маротабадан тўпни нишонга уриб, очколар йиғди. Қизиқарли ва муросасиз кечган  баҳсларда фаол иштирок этган ва энг кўп очко жамлаган Статистика ва ҳисобот бошқармаси техник-ходими Рамила Фахрутдинова биринчи ўринни эгаллади. Иккинчи ўрин Электр таъминоти бошқармаси ходими Умида Тўлагановага насиб этди. Ишларни бошқариш дирекцияси ходими Башорат Каланова эса учинчи ўрин билан кифояланди.

Мусобақанинг иккинчи куни баҳслар эркаклар ўртасида бўлиб ўтди. Қизиқарли курашлар билан бошланган беллашувларда ғолибларни аниқлаш осон бўлмади. Иштирокчилар ҳар бир имкониятдан  унумли фойдаланишга ҳаракат қилишди. Ниҳоят кучлилар, тажриба ва маҳоратли иштирокчилар бирин-кетин сараланди. Меҳнат муҳофазаси, техника ва саноат хавфсизлиги бошқармаси ходими Дилшод Тўлаганов энг кўп очко жамлаб биринчи ўринни қўлга киритди. Иккинчи ва учинчи ўринларни Ишларни бошқариш дирекцияси ходимлари Одил Тошметов ва Жамшид Исаев эгаллади.

Совриндорлар мусобақа иштирокчиларининг қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

May 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!