Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУШТАРАК МАҚСАДЛАР ЙЎЛИДА

Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми якунларига  бағишланган амалий семинар Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан ўтказилиб, унда Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитасига аъзо 14 та бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаоллари ва аъзолари  яъни жами 71 нафар ишчи-ходимлар иштирок этди.

Амалий семинар йиғилишида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба  уюшмаси Республика Кенгаши  маданий-маърифий ва спорт ишлари бўлими мудири Н.Шакирходжаева иштирок этиб, Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форуми тўғрисида йиғилиш қатнашчиларини таништирди.

Жумладан, 2017 йил 16 июнь куни Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остидаги Форуми ўтказилгани ва юқори савияда ташкил этилган мазкур тадбир Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ишлаб чиқилган “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳиятини жамоатчилик орасида кенг тарғиб этиш, ушбу ҳужжатнинг юртимиз тараққиётида тутган муҳим ўрнини барча даражадаги касаба уюшма ташкилотларига, касаба уюшмасининг ҳар бир аъзосига етказиш, аъзоларни мазкур дастурий ҳужжатнинг амалга оширилишида сафарбар этиш ҳамда иштирокини таъминлаш мақсадида ташкил этилганлигини таъкидлади.

Шунингдек, тадбирда Термиз МТУ бошлиғининг ташишларни ташкил этиш ва бошқариш бўйича ўринбосари Фарҳод Гиязов сўзга чиқиб, “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси”нинг мазмун-моҳияти ва ҳар битта устувор йўналиш тўғрисида батафсил тўхталиб ўтди.

Тадбирда Термиз минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи К.Каримов Ўзбекистон касаба уюшмаларининг “Юрт тараққиёти йўлида бирлашайлик!” шиори остида ўтказилган Форумида қабул қилинган “Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясининг “2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналишлари бўйича Ҳаракатлар стратегияси”ни амалга оширишга кўмаклашиш Дастури” ва Форум иштирокчиларининг Ўзбекистон касаба уюшма аъзоларига Мурожаати мазмун мохияти, мазкур ҳужжатларда белгиланган вазифаларни касаба уюшма ташкилотининг ҳар бир аъзоси эътиборига етказиш мақсадида ўқиб эшиттирди.

Йиғилиш иштирокчилари мавзу доирасида фикр-мулоҳазаларини билдиришда, ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олишди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Noyabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!