Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУНОСИБЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Мамлакатимиз мустақилликка эришган дастлабки йиллардан бошлаб, ҳукуматимиз томонидан юрт равнақи ва аҳоли турмуш фаровонлигини янада яхшилаш мақсадида мисли кўрилмаган ислоҳотлар амалга оширилиб келинмоқда.
“Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятининг 70 минг нафардан ортиқ жамоаси томонидан амалга оширилаётган йирик лойиҳалар, бунёдкорлик ишлари мамлакат иқтисодиётини янада мустаҳкамлашга, қолаверса, Ўзбекистоннинг дунё миқёсида тараққий этган давлатлар қаторидан ўрин олишида муҳим аҳамият касб этмоқда.
“Самарқанд — Бухоро темир йўлини электрлаштириш ва юқори тезликдаги йўловчи поездлар ҳаракатини ташкил этиш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” қарор 2015 йил 26 мартда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган эди. Ўтган йилнинг апрель ойида Самарқанд — Бухоро йўналишидаги мавжуд линия йўлларини реконструкция қилиш, янги пўлат изларни ётқизиш ҳамда электрлаштириш ишлари жадал суръатларда олиб борилди. Ушбу йирик лойиҳа муддатидан олдин якунига етказилди. Қурилишларда темирйўлчилар иссиқни иссиқ, совуқни совуқ демай, ишни қизғин олиб боришди.
Яқинда Ўзбекистон Республикаси Конститутциясининг 24 йиллиги муносабати билан “Самарқанд — Бухоро” йўналишида юқори тезликда ҳаракатланувчи электрлаштирилган темир йўл қурилишида ўзининг фидокорона меҳнати билан алоҳида ўрнак кўрсатган, шижоат ва ташаббускорлиги билан ҳамкасбларига намуна бўлган ишчи-ходимлар ҳамда улар учун хавфсиз меҳнат қилиш ва мазмунли дам олиш шароитларини яратилишида муносиб хизмат кўрсатган касаба уюшма ташкилотлари ходимларидан бир гуруҳига Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши раиси Т.Н.Нуриллаев томонидан тантанали равишда эсдалик совғалари топширилди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!