Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУНОСИБ МЕҲНАТЛАР ДОИМО ЭЪТИБОРДА

Тошкент минтақавий темирйўл узели касаба уюшма Ҳудудий қўмитаси “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси”нинг етакчи, фаол ҳар бир ишда етакчи ташкилотларидан биридир. Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ҳамда Тармоқ касаба уюшмаси томонидан чиқарилган ҳар бир фармойиш ва қарорлар Ҳудудий қўмитанинг диққат марказида. Яқинда “Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг “Тизимдаги бошланғич касаба уюшма ташкилотлари ўртасида “Энг наъмунали бошланғич ташкилот” кўрик-танловини ўтказиш тўғрисида”ги Раёсат қарорига асосан Ҳудудий қўмитада ушбу кўрик-танлов ташкил қилинб, юқори даражада ўтказилиди. Унда Бошланғич касаба уюшма ташкилотлари фаолиятини наъмунали тарзда йўлга қўйишда юқори кўрсаткичларга эришиб, ўз олдига қўйилган вазифаларнинг барча йўналишлари бўйича турли лойиҳаларни амалга оширишда жонбозлик кўрсатаётган тузилмалар рағбатлантирилди. Ўтказилган кўрик танловнинг ғолибларини аниқлашда тузилган ишчи гуруҳ бир қатор масалаларга катта эътибор қаратиб натижаларни эълон қилди. Якуний хулосага кўра аъзолар сони юз нафардан кўп бўлган ташкилотлар ичида энг юқори балл тўплаган касаба уюшма ташкилоти “Ўзбекистон” локомотив депоси касаба уюшма қўмитасига – 1 ўрин, Темирйўл болалар шифохонаси касаба уюшма қўмитасига – 2 ўрин, 203-сон Тажриба йўл машина станцияси касаба уюшма қўмитасига – 3 ўрин насиб қилди.

Фахрли ўринни эгаллаган ушбу касаба уюшма ташкилотлари Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. Кўрик – танловда ғолиб бўлган “Ўзбекистон” локомотив депоси касаба уюшма қўмитасининг хужжатлари кей инги босқичда иштирок этиш учун Республика Кенгашига  тақдим этилди.

Бундан ташқари яна бир “Темирйўлчи ёшлар ўртасида “Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” танловининг “Юк транспорт технологияси Темир йўл вагонларига хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш механиги” номинацияси бўйича ҳам кўрик – танлов босқичма-босқич ўтказилди.

– Корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият юритиб, мутахассислигида ишларни аъло даражада амалга ошириб келаётган ёшларни эътиборга олиш, уларнинг соха йўналишида иннавацион ғояларини қўллаш зарурдир. Қолаверса мамлакатимизда мустақилликнинг илк йиллариданоқ ёшларни ҳар томонлама баркамол авлод этиб тарбиялаш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири этиб белгиланган, дейди Тошкент минтақавий темир йўл узели касаба уюшма ҳудудий қўмитаси раиси Ғуломбой Сабиров.

“Энг фаол ёш ишчи касб эгаси” кўрик – танлови ғолиблари “Темирйўлчилар касб байрами” арафасида Ҳудудий қўмитанинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!