Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУНОСИБ МЕҲНАТ ВА МУНОСИБ РАҒБАТ ДОИМ ЁНМА-ЁН

Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг  жорий  йилги ёзги  болалар дам олиш ва соғломлаштириш мавсумини уюшқоқлик билан ташкил этишда жонбозлик кўрсатган корхона ва ташкилотлар ҳамда оромгоҳларда фаолият юритган энг фаол, ташаббускор ходимларни рағбатлантиришга бағишланган навбатдаги  раёсат йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Республика Кенгаши раиси Қ.Сабиров, Персонални бошқариш ва кадрларни тайёрлаш бошқармаси бошлиғи М. Мамасидиков, бошқарма, корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда касаба уюшма қўмитаси аъзолари иштирок этишди.

Йиғилишда Қ.Собиров  сўзга чиқиб, жорий йил бошидан шу кунга қадар амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берди. Шунингдек, ёзги таътил мобайнида болаларни дам олиши ҳамда соғломлаштирилиши борасида энг яхши кўрсаткичга эришган болалар оромгоҳларини аниқлангани ҳамда  уларни муносиб рағбатлантирилиши,  шу билан бирга келгусида ҳам  мазкур оромгоҳларнинг илғор иш тажрибаларини оммалаштирган ҳолда педагогларни касб маҳоратини  янада ошириш кераклиги, дам олиш масканларининг озиқ-овқат сақланадиган бинолари ҳамда ошхоналарининг санитария ҳолати, моддий-техника базасини мустаҳкамлашга ва капитал таъмирлаш ишларини белгиланган муддатда тугалланиши  ва мавсум давригача шай этиб қўйилиши таъкидлади.

Шу билан бирга темир йўл тизимидаги барча санаториялар фаолиятига ҳам алоҳида тўхталиб, айрим дам олиш масканларида юзага келаётган муаммо ва камчиликлар ҳамда уларни ўз вақтида ҳал этиш юзасидан кўрсатма ва таклифлар берилди. Шунинг баробарида йиғилишда ушбу камчилик ва муаммолар муҳокама этилиб, уларни бартараф этишга келишиб олинди.

– Халқимизнинг “Агар буғдой нонинг бўлмаса ҳам, буғдой сўзинг бўлсинг” деган пурмаъно ҳикмати бор, – деди Қ.Сабиров – Боланинг бегонаси бўлмагани каби одамларнинг ҳам бегонаси йўқ. Уларнинг бари дўстимиз, биродаримиз, оғайниларимиздир. Шундай экан,  у бола бўладими ёки дам олувчими уларни бирдек, ҳурматини жойига қўйиш, ширинсуханлик билан муомалада бўлиш керак бўлади.  Ушбу оромгоҳларда фарзандлар соғломлаштирилиши баробарида дунёвий ва маънавий билим ўрганиб, ибрат олса ёки юртдошларимиз дам олиш масканларида хордиқ чиқариш билан бирга дардига шифо топиб, рози бўлиб кетса, бу – биз учун олий бахтдир.

Анжуман давомида  энг намунали болалар оромгоҳлари ва болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчилари ҳамда ходимлари  кўрик-танловнинг 8 та номинацияси бўйича муносиб рағбатлантирилди.

 Жумладан,  2019 йил ёзги соғломлаштириш мавсумида ёш авлодни ҳар томонлама жисмонан соғлом бўлиб вояга етишига қўшган ҳиссаси учун “Энг намунали оромгоҳ” номинацияси бўйича ғолибликни “Бухоро минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Дўстлик” оромгоҳи қўлга киритганлигини алоҳида айтиб ўтиш ўринли.

Шунингдек, “Энг яхши оромгоҳ бошлиғи” номинацияси “Тошкент минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Янги авлод” оромгоҳи бошлиғи Аброрбек Туроббоевга ва “Энг фаол етакчи” номинацияси бўйича Тошкент вилояти “Қибрай” болалар оромгоҳи етакчиси Сергей Зарембага,  “Энг ғамҳўр тарбиячи” номинацияси  “Андижон механика заводи” шўъба корхонасига қарашли Андижон вилояти  “Олловиддин” болалар оромгоҳи тарбиячиси Абубакирсидиқ Аҳмедовга, “Энг моҳир тўгарак раҳбари” номинацияси “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамиятига қарашли “Коинот” болалар оромгоҳи спорт мураббийи  Диляфруз Сатимовага,  “Болаларни дам олдириш ва соғломлаштириш мавсуми ташкилотчиси” номинацияси “Ўзтемирйўлмаштаъмир” унитар корхонаси раҳбари Нусратилло Абдуллаевга, “Энг яхши спорт йўриқчиси” номинацияси “Қўқон минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Темирйўлчи” болалар оромгоҳи спорт мураббийи Мўминжон Содиқжоновга,  “Энг яхши тиббиёт ходими” номинацияси “Қўнғирот минтақавий темир йўл узели” унитар корхонасига қарашли “Қўнғирот” болалар оромгоҳи ошпази Ширин Даулетоваларга насиб этди.

Мазкур танлов ғолиблари  Республика Кенгашининг  дипломи  ва ташаккурномаси  ҳамда қимматбаҳо совғалари билан тақдирланди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Aprel 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!