Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши   Click to listen highlighted text! Welcome to Темирйўлчилар ва транспорт қурувчилари касаба уюшмаси Республика кенгаши

МУМТОЗ АДАБИЁТ ГУЛШАНИ

Шу кунларда мамлакатимизда буюк бобокалонларимиз Ҳазрат Алишер Навоий таваллудининг 576 йиллиги ва Захириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 534 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбирлар, адабий кечалар, илмий анжуманлар, мушоиралар ўтказилмоқда. Ана шундай адабий кечалардан бири “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ва Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхонаси, Тошкент темир йўл касб-ҳунар коллежи ҳамда Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод  академик лицейи билан ҳамкорликда ташкил этилди.

Адабий кеча “Мумтоз адабиёт гулшани” мавзуси остида ўтказилиб, унга Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёрлари Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хамид Тўхтаев, актёрлар Азизхон Латипов, Дурдона Рахмоновалар таклиф этилди.

— Маънавият ва маърифатни юксалтириш, баркамол авлодни вояга етказиш, она тилимиз, миллий адабиётимиз равнақида бу икки улуғ шоир Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ижодининг ўрни беқиёсдир, — дейди Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Хамид Тўхтаев. —Бугунги кунда адибларимизнинг бадиий ва илмий меросини ўрганиш, асарларини нашр этиш, мазмун-моҳиятини кенг тарғиб қилиш масаласига катта эътибор қаратилмоқда.

Эътироф этиш жоизки, мутаффакирларимиз А.Навоий ва З.М.Бобур ўз асарларида адабиёт, адабиётшунослик, фалсафа, тарих, сиёсатшунослик, ахлоқшунослик, тилшунослик каби соҳаларни қамраб олган ҳолда, борлиқ ва унинг моҳиятини идрок этиш, комил инсон тарбияси, ватанпарварлик, адолат, одоб-ахлоқ, тасаввуф, илоҳий ишқ ва лирик муҳаббат мезонларини юксак чўққига кўтарди. Бу билан бутун инсоният тамаддунига беқиёс ва ўчмас ҳисса қўшди.

— Бўлиб ўтган тадбир биз ёшлар қалбида катта таассурот қолдирди, —дейди Тошкент темир йўл муҳандислари институти қошидаги 1-сонли Миробод академик лицейи ўқувчиси Суннат Рўзиматов. — Уларнинг беназир ижоди, пурмаъно ҳаёти, дурдона асарлари ҳали минг асрлар миллатимиз адабиётини жаҳон юксаклигига кўтариб келиши шубҳасиз.

Адабий кечада Муқимий номидаги Ўзбекистон Давлат мусиқали театри актёрлари ва талабалар иштирокида Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобурнинг ғазал ва рубоийлари ўқилди, саҳна кўринишлари намойиш этилди. Тадбир сўнггида Ўзбекистон темирйўлчилари ва транспорти қурувчилари касаба уюшмаси Республика Кенгаши тасарруфидаги Марказий кутубхона ходимлари томонидан ёш темирйўлчиларнинг билимларини синаш мақсадида мавзу доирасида викторина ўтказилди. Унда барча саволларга тўғри жавоб берган ўқувчиларга Марказий кутубхона томонидан янги нашрдан чиққан бадиий асарлар совға қилинди.

Print Friendly, PDF & Email

Arxivlar

Dekabr 2024
Du Se Ch Pa Ju Sh Ya
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031  

Хатолик топдингизми?

Диққат! Агар сиз сайтда хатоликларни аниқласангиз, уларни белгилаб Ctrl+Enter тугмаларини босинг.

Spelling error report

The following text will be sent to our editors:

Click to listen highlighted text!